- 2024-02-23
Ҳиндистонда 9 метр узунлигидаги бир питон маст одамни ютиб юборди.
Биринчи бўлиб “Lords of the Drinks” интернет саҳифасида чоп этилган хабар социал медиада ҳам тезлик билан тарқала бошлади. “Lords of the Drinks”да ёзилган хабарга кўра, ўлканинг жануби-ғарбидаги Керала штатида бир маст киши дўконнинг олдида ухлаб ётганди. Шу вақт илон унинг ёнига яқинлашиб, аввал бўғди, сўнгра бечорани ютиб юборди. “Lords of the Drinks”да “Спиртли ичкиликни кўп ичган кечанинг эртасига эрталаб ўзингизни ҳар хил жойларда кўришингиз мумкин. Ҳиндистонда бир одам спиртли ичимликлар сотиладиган дўкон ёнида маст бўлиб ухлаб қолганди. У бечора улкан бир питоннинг тушлик емишига айланди. Ушбу ҳодиса Керала штатининг Аттапади районида юз берди. У ерга бориб дам олишни мўлжаллаётган туристлар маст бўлгунича ичишни хоҳласалар, хавфсиз бир меҳмонхонанинг хонасида қамалиб ўтиришига тўғри келади.”