Қозоғистонда 6,6 магнитудали зилзила


  • 29 Январь, 2013
  • 1172

 Қозоғистоннинг Алмати шаҳридан 227 км жануби-шарқида ернинг 10 км чуқурлигида содир бўлган зилзилада қурбонлар ва вайронгарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Зилзила ортидан узилишлар билан икки марта силкиниш юз берди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қилинган баёнотда Алматининг шарқида маҳаллий соат билан 22:38да юз берган зилзилада ҳеч бир қурбон ва вайронгарчиликлар бўлмаганлиги маълум қилинди.

Вазирликдан қилинган баёнотда қўрқув ва ваҳимага асос йўқлигини маълум қиларкан, халқ орасидаги урчиётган асоссиз миш-мишларга эътибор қилмасликни таъкидлади.


Бошқа мақолалар