Ўзбек "малика"си жиннихонада


  • 4 Октябрь, 2016
  • 1542

Миллиардер “малика” ҳақида ақл бовар қилмайдиган иддао.

Ўтган ой ҳаётдан кўз юмган Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг миллиардер қизи Гулнора Каримова ҳақида халқаро нашрларда шов-шувли иддао эълон қилинди. Сентябрь ойининг бошида миясига қон қуйилишида ўлган 78 ёшли Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова (44) иддаоларга кўра, руҳий касалликлар шифохонасида тутиб турилибди.

Ишончли манбалар ва давлатнинг юқори лавозимли вакилларининг ифодасига кўра, Каримовани руҳий касалликлар шифохонасида жойлаштирган ва у ерда мажбуран тутиб турган киши Ислом Каримов ўлганидан кейин президентлик курсисига ўтирган 59 ёшли Шавкат Мирзиёевдир. Бир даврлар Ўзбекистоннинг энг бой аёли бўлган Гулнора Каримова ўлканинг Ислом Каримовдан кейинги президенти бўлиш учун тайёргарлик кўраётганди.

“Daily Mail” газетасида ўрин олган хабарда вақтинча президент вазифасини бажарувчи Мирзиёев Каримовани ўзига катта рақиб деб билгани учун отасининг ўлимидан кейин руҳий касалликлар шифохонасига ташлатгани иддао этилмоқда. Гарвард университети битирувчиси бўлган Гулнора Каримова қўшиқчи, модел ва дипломат сифатида танилган. Президент бўлиш учун ҳозирлик кўраётган Гулнора 2014 йили коррупция даъвосига номи аралашгани учун отаси тарафидан уй қамоғига олинганди.

Каримова 2014 йил 22 августда “BBC”га овоз ва видео қайдида отаси Ислом Каримовнинг ўзига ёмон муносабатда эканлигини айтганди. Каримова “Бу ерда итдан ҳам бадтар муносабатда бўлишмоқда, уй қамоғида тутиб турилибмиз, шифокорга эҳтиёжимиз бор” деганди.

Гулнора Каримова Швеция, Швейцария, Франция, Латвия ва Голландия прокуратуралари томонидан ҳам пора олиш ва пул “ювиш” билан айбланганди. Каримова Швециянинг “TeliaSonera” ширкатидан 300 миллион доллар пора олиш билан айбланганди.

Каримова бундан ташқари ярим яланғоч тушган фотосуратлари билан ҳам Ўзбекистонда оғизга тушганди. Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовнинг Ислом Каримовга қизининг ярим яланғоч фотосуратлари бўлган бир жамланма олиб борганлиги иддао этилганди. Фотосуратларни кўрган Каримов қизига шапалоқ урганлиги айтилганди. 


Бошқа мақолалар