Қозоғистонда сайлов натижалари эълон қилинди


  • 12 Январь, 2021
  • 385

Марказий сайлов комиссияси 10 январь куни ўтказилган сайлов натижаларини эълон қилди. Қозоғистон Мажлисига учта сиёсий партия кира олди.

Парламент сайлов натижалари:

Nur Otan” партияси  - 71,09%;

Ақ жол” партияси - 10,95%;

Қозоғистон халқ партияси - 9,10%;

Ауыл” партияси - 5,29%;

ADAL” партияси - 3,57%.

Мажлисга кира олиш учун партиялар 7%дан кўп овоз олишлари керак эди. Шу тариқа парламентга “Nur Otan”, “Ақ жол” ва Қозоғистон халқ партияси ўтди. “ADAL” ва “Ауыл” партиялари эса 7%дан кам овоз олди.

Мажлис 107 нафар депутатдан ташкил топади. 98 нафар депутат яширин овоз бериш билан сайланади.

Бундан ташқари Мажлисда 9 нафар депутат Қозоғистон халқлар ассамблеяси томонидан сайланади.

Депутатлар биринчи йиғилишда яширин овоз бериш орқали палата спикерини сайлашади. 


Бошқа мақолалар