Қозоғистон ўз ватандошларини эвакуация қилмоқда


  • 8 Январь, 2013
  • 1131

Қозоғистон Ташқи ишлари вазирлиги Суриядаги аҳволнинг борган сари ёмонлашаётгани сабабли бу ўлкадаги ватандошларини эвакуация қилишларини хабар берди.

Қозоғистон Ташқи ишлари вазирлиги вакили Жанбўлат Усенов матбуот анжуманида Сурияда сиёсий ҳолат ва хавфсизлик сабаблари билан бу ўлкадаги 140 нафар Қозоғистонлик ватандошларни эвакуация қилишни бошлаганликларини айтди. Сурияга саёҳат этадиган қозоқ ватандошларга керакли огоҳлантиришлар қилинганлигини ва мумкин бўлса бу давлатга саёҳатга чиқмасликларини тавсия этганликларини маълум қилган Усенов Суриядаги ватандошларининг эвакуацияси давом этишини билдирди. Сурияда яна қанча қозоғистонлик ватандош қолгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. 


Бошқа мақолалар