- 2022-09-15
Туркия президенти Эрдўғоннинг тавсияси ва туркий кенгашга аъзо ўлкаларнинг тасдиғи билан Қозоғистоннинг илк президенти Нурсултон Назарбоев туркий кенгашнинг доимий шарафли раиси этиб эълон қилинди. Нафақат Қозоғистоннинг, балки туркий оламнинг ҳам лидери сифатида қабул қилинадиган Назарбоев турк дунёсини бирлаштириш учун муҳим ишларни амалга оширди.
Минтақанинг муҳим иқтисодий, коммуникация ва энергия марказларидан бирига айланган Қозоғистон ҳам турк оламининг ичида ва дунё саҳнасида ривожланиш учун ҳисса қўшган ўлкалардан бири сифатида илгари чиқди. Назарбоев бошчилигида Қозоғистон қўшнилари ва минтақа ўлкалари билан тинч-тотув яшаб, халқаро майдонда салмоғини орттириб борди. Назарбоевнинг тавсияси билан Осиёда ҳамкорлик ва хавфсизлик чоралари конференцияси ишга тушди. Халқаро майдонда обрў-эътиборга эга бўлган Қозоғистон 2017-2019 йиллари БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб тайинланди.
“Турк дунёсининг оқсоқоли” бўлган Назарбоев 1992 йилдан бери 15 турк давлати президентлари кенгашининг барчасига қатнашди ва туркий кенгашнинг кўплаб лойиҳаларида бошчи бўлди.
Бутун буларни ҳисобга олган Эрдўғон “Юқоридаги сабаблар билан Назарбоевни туркий кенгашнинг доимий шарафли раиси бўлишини тавсия қилдим. Таклифим барча аъзо ўлкалар тарафидан бир овоздан қабул қилинганини эшитиб, жуда мамнун бўлдим” деди.