Туркманлар Қозоғистонда автобан қурмоқчи


  • 8 Апрель, 2019
  • 495

Туркманистонда вазирлар маҳкамаси йиғилишида бош вазир ўринбосари Дадебай Амангелдиев мамлакат президенти Гурбангули Бердимухамедовга Туркменбаши-Гарабогаз-Қозоғистон автомобиль йўли ва Гарабогазгол бўғозидан ўтувчи кўприк қурилиши ҳақида маълумот берди.  

Ушбу автомобиль йўлининг эни 22,5 метр ва узунлиги 225 км бўлади. У халқаро порт жойлашган Туркменбаши шаҳридан бошланиб, Қозоғистон чегарасигача давом этади. Бундан ташқари, йўлдош инфраструктура объектлари қурилади. Гарабогазгол бўғозидан ўтувчи узунлиги 354 метр ва эни 21 метр бўлган кўприк қурилиши ҳам режалаштирилмоқда. Ушбу йўл ва кўприк қурилиши икки ўлканинг шимолий ва ғарбий вилоятлари орасидаги товар айланиш, юк ва йўловчи ташиш кўламини орттиради.

Президент автобан лойиҳасини ниҳоясига етказишни, техник экспертизасини таъминлаш ва экологик тарафидан ҳар томонлама таҳлил қилишга кўрсатма берди.


Бошқа мақолалар