- 2023-06-01
113 минг Қирғизистон ватандоши Қозоғистонда эмигрант ишчи сифатида меҳнат қилмоқда.
Қирғизистон касаба уюшмалари федерацияси раис ўринбосари Жээнбек Осмоналиев 21 майда ўтказилган “Ўрта Осиёда ижтимоий алоқалар ва меҳнат анализи” йиғилишида шу онда 113 минг Қирғизистон ватандоши Қозоғистонда меҳнат қилаётганини билдирди.
Осмоналиев ўз нутқида ҳозир Қирғизистон аҳолиси 6,3 миллионга етганлигини айтиб ўтди.
Йиғилишда иқтисодий жиҳатидан фаол аҳоли сони 2,5 миллион эканлиги ва уларнинг 2,3 миллиони ўлкада меҳнат бандлиги айтилди. Осмоналиев “Расмий рақамларга кўра, бир миллионга яқин ватандошимиз эмигрант ишчи сифатида хорижда юрибди. Буларнинг 600 мингги Россияда, 113 мингги Қозоғистонда ва 30 мингги Туркиядадир” деди. Қирғизистон аҳолисининг бир қисми мигрант ишчилар юборган пуллар билан рўзғор тебратмоқда.