- 2012-03-13
Қозоғистонда Бош муфтий лавозимига Эржан Маямеров сайланди. Ноиб-муфтий лавозимларига эса Қайрат Жолдибаев ва Серик Оразлар тайинланди.
Собиқ муфтий Абсаттор ҳожи Дербисалининг ўз вазифасидан кетиши сабаби аниқ кўрсатилмаган. Лекин унинг кейинги фаолияти илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқ эканлиги маълум.
Бош муфтий лавозимига янги номзодни 7- Қозоғистон мусулмонлари қурултойи иштирокчилари бир овоздан қўллаганликларини таъкидлаш лозим.
Маямеров Эржан Малгажаевич 1972 йил 16 декабрда туғилган. 1993 йилда ҳарбий хизматни тугатиб, Мисрдаги “Ал-Азҳар” ислом униерситетининг шариат ва ҳуқуқ факультетига ўқишга кириб, таҳсилини 2006 йили тугатган.
2006 йилдан 2008 йилгача Миср муфтийлигида фатво бериш бўлимида амалиётини ўтади. 2011 йили ўша вақтдаги Бош муфти Абсаттор ҳожи Дербисалининг кўрсатмасига асосан Маямеров Эржан Семей (Семипалатинск) вилояти бош имомлиги лавозимига тайинланди. Эржан Маямеров уч нафар фарзанднинг отаси.