Туркистонда турк фирмаси янги касалхона қуради


  • 6 Декабрь, 2019
  • 527

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркия ширкати томонидан давлат ва хусусий шерикчилик шаклида 630 ўринлик янги касалхона қурилади.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хабарда 630 ўринлик кўп дициплинали касалхонанинг фундамент қуйиш маросимига бош вазир Асқар Мамин, соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ва “YDA Holding” вакиллари иштирок этгани айтилди.

Касалхона “YDA Holding” тарафидан 2022 йили давлат ва хусусий шерикчилик шаклида амалга оширилиши айтилган хабарда “Касалхона харажати 100 миллиард тенге (260 миллион доллар)га тенг” дейилган.

Хабарда касалхона ишга туширилгач, 350 нафар доктор билан бирга 1700 тиббий хизматчи учун иш ўрни очилади. 16 гектарлик ҳудудга эга касалхонада травматология, урология, онкология, нейрохирургия ва бошқа бўлимлар фаолият кўрсатади. 


Бошқа мақолалар