- 2020-06-27
Қозоғистонда илк бошдан қурилган аэропорт биринчи йўловчи самолётини қабул қилди. Туркистон халқаро аэропортига “Fly Arystan”нинг Нур-Султондан парвоз қилган йўловчи самолёти келиб қўнди.
Самолёт 1 декабрь куни соат 16:00 да қўнди. Йўловчилар орасида “Эйр Астана” авиакомпанияси президенти Питер Фостер, “Kazakh Tourism” миллий компания раиси ўринбосари Қайрат Садвақасов, граждан авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев, оммавий ахборот воситаси вакиллари ва блогерлар бор эди.
Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Арман Жетписбай аэропорт қурилишида 1400 киши жалб этилганлигини маълум қилди.
Янги аэропорт шаҳардан 20 км узоқликда жойлашган бўлиб, узоғи билан 20 дақиқада шаҳарга етиб келиш мумкин.
Нур-Султон ва Алматига авиабилетларнинг арзонлиги ҳамда Истанбул ва Дубайга яқинда очиладиган халқаро парвозлар Туркистоннинг сайёҳлик борасида жаҳон марказларидан бирига айлантириш имконини беради.