- 2023-06-23
АҚШ армиясининг турли давлатларда инсонсиз ҳаво воситалари (ИҲВ) ёрдамида уюштирган ҳужумлари тортишувларга сабаб бўлаётган бир вақтда бир Америка ширкатининг ишлаб чиқарган ана шундай учиш воситалари аҳолига бомба эмас, дори ва озиқ-овқатлар етказиб бермоқда.
АҚШда тўрт дўст қурган “Маттернет” ширкати ишлаб чиқарган ва ҳарбий соҳада фойдаланилаётган воситадан ҳам кичик ўлчамдаги инсонсиз ҳаво воситаси Гаити ва Доминик Республикасида йўқсилларга дори-дармон ва озиқ-овқат тарқатмоқда.
АҚШ раҳбарияти кўмаги билан бошланган парвозларнинг дастлабкисида Гаитида 2010 йили юз берган зилзиладан кейин қурилган чодир шаҳарчаларга ёрдам етказилди.
Суриялик мухолифлар ҳам ўтган йил “Ҳуррият” газетасига берган интервьюсида АҚШ раҳбариятининг Сурия армияси қуршовга олган Хумус каби шаҳарларга ушбу воситалар билан биринчи ёрдамни етказишни режалаштираётганликларини айтгандилар.