- 2018-05-05
Қоҳирадаги Таҳрир майдонига 100 минг киши чиқиши билан дарров жонли эфирга узатган Ғарб ОАВи миллионлар тўлдирган майдонларни кўрмаяпти.
Агар турк журналистлари бўлмаса, Мурсийни қўллаш митингларидан дунёнинг хабари ҳам бўлмасди. Миср армиясининг тўнтариши туфайли лавозимидан четлатилган Мисрнинг биринчи эркин сайловлар ғолиби президенти Муҳаммад Мурсийнинг тарафдорлари мамлакатнинг тўрт тарафида жума намозидан кейин намойишлар ташкил қилди. Робиатул Адавия майдонига эса 2 миллион инсон йиғилди. Мисрда Мурсийга қарши 100 минг киши йиғилган Таҳрир майдонидан жонли кўрсатувлар уюштириб, лекин ҳарбийларнинг зўравонлигига “тўнтариш” деб ҳам айта олмаган ғарб Ахборот воситалари жума минтингини яна кўриб кўрмаганга олди. “CNN”, “Reuters” каби хабар агентликлари ҳа деб Таҳрирда отилган мушакларни кўрсатавериб, худди Мисрда тўнтариш эмас, байрам бўлаётгандек кўрсатиб, Миср армиясининг оддий халққа ўт очиб ўлдирганини яширган эди. “CNN” эса, бу воқеа сабабли кўчаларда бўлиб ўтган тўқнашувларни гражданлар уруши деб тақдим қилишгача борди. Кеча яна кўчаларга чиққан миллионлаган кишиларни "илғамай қолган" ғарб оммавий ахборот воситаларининг аксига фақат турк журналистлари Мисрдаги ҳақиқатларни оламга ўзлигича кўрсатди.
Турк журналистлари бўлмаса, дунё бехабар
Миср халқи агар турк журналистлари олган тасвирлар бўлмаса, дунёнинг Мисрда юз бераётган зулмлардан, ҳодисалардан бехабар қолишларини айтишмоқда. Жума куни фақат Робиатул Адавия майдонида 2 миллион киши тўпланиб, кун бўйи тинч намойишлар ўтказди ва жамоат бўлиб дуо қилишди. Намойишлар Қоҳирада Надҳа майдони ва давлат телевидениеси биносининг ҳовлисида ҳам бўлиб ўтди. Мурсий ҳибсда бўлган Республика гвардияси биноси атрофида ўтказиладиган намойиш эса, янги тартибсизликларга сабаб бўлмаслиги учун бекор қилинди.
Таҳрир бўм-бўш
Таҳрир майдони тўнтаришдан кейин бўшаб қолди. Тўнтаришдан кейин Тамарруд ҳаракати бўш қолдирган Таҳрирда куни кеча жуда кўпчилик тўпланиши кутилганди. Лекин Робиатул Адавия майдонининг аксига Таҳрирда бир ҳовучгина Миллий жабҳа тарафдори бўлган ёшлар жума намозини ўқидилар.
“Фиравнлар иш бошида”
Қоҳирадаги Робиатул Адавия масжидида жума хутбаси ўқиган Вақфлар вазирлигининг собиқ ходими Жамол Абдусаттор, Мурсийнинг тарафдорлари ва тўнтаришчиларни Фиравн ва Мусо қиссасига қиёслади. Абдусаттор “Армиянинг Мурсийни ағдаришини қўллаб-қувватлаганлар Фиравнга итоат қилган кишилар кабидир. Ҳазрати Мусонинг қавми эса Фиравнни рад этганди, шу тариқа Аллоҳ Фиравнни ҳалокатга учратганди” деди.