Мустақиллик ҳафтаси эмас, қатлиом ҳафтаси


  • 6 Июль, 2023
  • 141

АҚШда 4 июль куни мустақиллик куни нишонланди. Сўнгги уч кунда ўтган байрам тантаналарида 7 бора қуролли ҳужум юз берди. Ҳужумлар натижасида 15 киши ҳалок бўлди, 63 киши жароҳатланди. Ушбу фожеадан кейин АҚШ президенти Джо Байден аҳоли қуролланиш тизимини ислоҳ қилишни талаб қилди.

Ҳужумларнинг дастлабкиси Мэриленднинг Балтимур шаҳрида 2 июль куни ўтказилган кечада юз берди. Ҳужумда 18 ёшдан кичик бўлган икки киши ўлди, 28 киши яраланди. Филаделфия штатида 3 июлда юз берган қуролли ҳужумда 5 киши ҳаётдан кўз юмди, 2 ва 13 ёшли икки нафар ёш бола яраланди.

Техаснинг Форт-Уэрт шаҳрининг жануби-ғарбида 4 июлда бир фестивал иштирокчилари ўққа тутилди. 3 киши ўлди, 8 киши яраланди. Флорида штатининг Тампа кўрфазида 4 июль куни икки гуруҳ орасида юз берган тўқнашув натижасида 7 ёшли бола узилган ўқдан ҳалок бўлди.

Мэриленднинг Истерн Шор минтақасида байрам кечасида юз берган отишмада 14 ёшли бола ҳаётдан кўз юмди ва 6 киши яраланган.

Вашингтонда Колумбия округининг шимолида ҳам қуролли ҳужум юз берган. Полиция ҳужумда 2 нафари ёш бола, жами 9 киши жаролҳат олганлигини маълум қилди. Луизиана штатининг Шривпорт шаҳрида кўча тантаналарида ҳужумда эса 3 киши ўлди ва 10 киши оғир тан жароҳати олди.


Бошқа мақолалар