Эронда 5 тонналик шоколадли музқаймоқ!


  • 2 Апрель, 2013
  • 1301

Эронда бир кондитер ширкати Гиннеснинг рекордлар китобига кириш мақсадида 5 тонналик шоколадли музқаймоқ ишлаб чиқарди.

Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилган намойишда юзлаган ватандошлар иштирок этишди. Ишлаб чиқарувчилар музқаймоқ учун 30 000 доллардан ортиқ маблағ сарфланганини, унинг бўйи 2 метр ва эни 1,6 метрга тенг эканлигини айтишди.

Ширкат раҳбарлари Эронда музқаймоқ истеъмолини кўпайтириш учун бу ишга бел боғлаганликларини маълум қилиб “Дунёнинг энг оғир ширинлиги” унвони эгасини аниқлаш учун Гиннес рекордлар китобидан ҳам мутахассислар бу ширинликни кўришга келганликларини билдирдилар.

Эронда бир йилда киши бошига тўғри келадиган музқаймоқ миқдори 1,5 кг эканлиги маълум бўлди. “Дунёнинг энг оғир ширинлиги” рекорди 4 тонна 21 килолик музқаймоқ билан АҚШдаги “Baskin-Robbins” фирмасига тегишли. 


Бошқа мақолалар