Инсон организми ҳақида қисқа фактлар


  • 14 Июнь, 2024
  • 99

Инсон танасидаги қон билан таъминланмайдиган ягона орган кўзнинг шох пардасидир. У кислородни бевосита ҳаводан олади.

Одам миясининг ҳажми 4 терабайтдан ошади.

Гўдак 7 ойгача бир вақтнинг ўзида ҳам ютиши, ҳам нафас олиши мумкин.

Инсон калла суяги 29 та турли суяклардан иборат.

Одам акса урганда организмнинг бутун фаолиятлари, ҳатто юрак ҳам тўхтайди.

Миядан чиққан асаб импульси соатига 274 км тезликда ҳаракатланади.

Битта одамнинг мияси бир кунда дунёдаги бутун телефонлар бирга чиқаргандан кўра кўпроқ электр импульс ишлаб чиқаради.

Битта одам баданида ўртача итдаги бутун бургаларни ўлдирадиган даражада олтингугурт, 900 та қалам ишлаб чиқаришга етадиган углерод, ўйинчоқ тўп (пушка)дан отишга етадиган калий, 7 та совун ясашга етадиган ёғ ва 50 литрлик бочкани тўлдирадиган сув мавжуд.

Одам юраги умри давомида 182 миллион литр қонни ҳайдайди.

Сиз ушбу гапни ўқиётганингизда баданингиздаги 50 минг ҳужайра ўлиб, янгисига алмашди.

Ҳомила уч ойлигида бармоқ изларига эга бўлади.

Аёлларнинг юраги эркакларникига нисбатан тезроқ уради.

Чарльз Осборн исмли кишининг ҳиқичоғи 68 йил давом этган.

Ўнақай одамлар чапақайларга нисбатан ўртача 9 йил кўпроқ умр суришади.

Инсон 90% кўрган тушини унутиб қўяди.

Одам организмидаги қон юрувчи томирларнинг умумий узунлиги тахминан 100 минг км га тенг.

Баҳорда нафас олиш частотаси кузга нисбатан ўртача 33% га кўпроқ бўлади.

Умрининг охирига келиб одам ўртача 150 триллион бит маълумотни эслаб қолади.

Тана ҳароратининг 80%и бошдан чиқиб кетади.

Одам уялиб қизарганида унинг ошқозони ҳам қизаради.

Бадан оғирлигининг 1%ига тенг миқдорда сув йўқотилганда чанқаш бошланади. 5%идан кўпроқ сув йўқотилса, одам ҳушидан кетади. 10%дан ошса, сувсизликдан ўлим ҳолати юз беради.

Инсон баданида 700 дан ортиқ фермент фаолият кўрсатади.

Одамлар чалқанча ётиб ухлайдиган ягона мавжудотдир.

4 ёшли бола кунига ўртача 450 та савол беради.

Одамлардан бошқа коалалар ҳам ягона бармоқ изларига эга.

Фақатгина 1% бактериялар одамни хаста қилиши мумкин.

Ер юзидаги бутун одамларни томонлари минг метр бўлган кубга бемалол жойлаштириш мумкин.

Киндикнинг илмий номи умбиликус деб аталади.

Тиш инсон организмида ўзини қайта тикламайдиган ягона органдир.

Одам ухлаб қолиши учун ўртача 7 дақиқа кифоя.

Ўнақайлар асосан овқатни жағининг ўнг тарафи билан, чапақайлар эса чап тарафи билан чайнайди.

Дунёда одамларнинг 7%и чапақай.

Олма ва банан ҳидлари озишга ёрдам беради.

Ўртача умр кўрадиган одамнинг бошидаги ўсадиган сочлар узунлиги 725 км ташкил этади.

Одам умри давомида ўртача 8 та кичик ўргимчакни ютиб юборади.

Одам организмида яшайдиган бактерияларнинг умумий оғирлиги 2 кгга тенг.

Одам организмидаги кальцийнинг 99%и тишларда жойлашган.

Одам лаблари бармоқ учларига нисбатан 100 баравар сезгиси кучли.

Бир томондаги чайнаш мушакларининг абсолют кучи 195 кгга тенг.

Бўса вақтида бир одамдан наригисига 278 та турли бактериялар ўтади. Бахтимизга уларнинг 95%и бизга зарарсиз.

Одам организми ишлаб чиқарган энг қаттиқ тўқима бу тиш эмалидир.

Одам организмидаги бутун темир моддаси тўпланса, соат учун кичкинагина винт ясаш мумкин.

Бурун битиб қолишига сабаб бўладиган 100 дан ортиқ вирус бор.

Давомийлиги етарли бўлган бўса оғиз ичи кислоталик даражасини сақичдан кўра яхшироқ таъминлайди.

Бошингизни деворга уриш орқали сиз соатига 150 килокалория йўқотишингиз мумкин.

Инсон ҳаёти давомида териси тахминан 1000 марта алмашади.

Кунига бир қути сигарет чекадиган киши йилига ярим пиёла смола истеъмол қилади.

Аёллар эркакларга нисбатан кўзларини 2 баравар камроқ юмиб-очади.

Одам организми таркибига фақатгина 4 та: апатит, арагонит, кальцит ва кристобалит минераллари киради.

Қўл бармоқларидаги тирноқлар оёқ бармоқларидаги тирноқларга нисбатан 4 баравар тезроқ ўсади.

Кўзларининг ранги кўк бўлган одамлар бошқаларга нисбатан оғриққа чидамсизроқ бўлади.

Одам баданидаги асаб импульслари сониясига 90 метр тезикда ҳаракатланади.

Одам миясида бир сонияда 100 минг кимёвий реакция юз беради.

Гўдаклар тизза кўзисиз туғилади, бу 2-6 ёшларда пайдо бўлади.

Агар бир уруғли эгизаклардан биринг бирорта тиши кам бўлса, нариги эгизагида ҳам бу тиш кам бўлади.

Инсон ўпкасининг юза кенглиги теннис кортининг майдонига тенг.

Сариқ сочлиларнинг соқоли қора сочлиларга нисбатан тезроқ ўсади.

Лейкоцитлар одам организмида 2-4 кун, эритроцитлар эса 3-4 ой яшайди.

Одам баданидаги энг кучли мушак бу тил.

Одам юрагининг ўлчами тахминан унинг мушти ўлчамига тенг. Катта одам юрагининг оғирлиги 220-260 граммга тенг.

Одам туғилганидан бошлаб миясида 14 миллиард ҳужайра бўлиб, бу рақам ўлимигача ортмайди. Аксинча, 25 ёшга тўлганидан кейин ҳужайралар кунига 100 минггача камаяди. Бир варақни ўқишга кетадиган вақт ичида тахминан 70 та ҳужайра ўлади. 40 ёшга тўлгандан кейин миянинг таназзули кучаяди. 50 ёшдан кейин эса нейронлар (асаб ҳужайралари) қуришни бошлайди ва мия ҳажми кичраяди.

Гўдак туғилганида унинг танасида 300 га яқин суяк бўлади. Балоғатга етганида эса суяклар сони 206 тага камаяди.

Одамнинг ингичка ичаги тирик вақтида 2 ярим метр бўлади. Ўлганидан кейин эса ичак деворлари мушаклари бўшашиб, унинг узунлиги 6 метрга етади.

Одамнинг ўнг ўпкаси чап ўпкага нисбатан кўпроқ ҳаво олади.

Катта одам кунига тахминан 23 минг марта нафас олиб чиқаради.

Эркак организмидаги энг кичик ҳужайралар сперма ҳужайрасидир.

Одам оғзида 40 мингга яқин бактерия бўлади.

Инсон организмида 2 мингга яқин таъм рецепторлари мавжуд.

Одам кўзи 10 миллион ранг тусларини ажрата олади.

Инсон юраги қонни тўртинчи қават баландлигига кўтариб бера оладиган босимни юзага келтиради.

Болалар баҳор мавсумида тезроқ ўсишади.

Ҳар йили ўнақайларга мўлжалланган механизмлардан фойдаланишдаги хатоликлари туфайли 2 мингга яқин чапақай ҳалок бўлади.

Одам табассум қилганида 17 та мушакдан, хўмрайганида эса 43 та мушакдан фойдаланади.

60 ёшга келганида кўпчилик таъм рецепторларининг ярмини йўқотади.

Самолётда парвоз вақтида одам сочининг ўсиш тезлиги икки бараварга ошади.

Одамларнинг 1%и инфрақизил нурларни ва 1%и ультрасиёҳ нурларни кўра олади.

Агар сиз бутунлай бекитилган хонада қолсангиз, ҳаво етишмаслигидан эмас, ис газидан заҳарланиб ҳалок бўласиз.

Статистикага кўра, 2 миллиард одамдан фақатгина 1 киши 116 ёшдан ошиши мумкин.

Одам 24 соатда ўртача 4800 сўз сўзлаши мумкин.

Кўз пардаси 650 миллиметр квадрат майдонни қамраб олиб, 137 миллион ёруғлик сезувчи ҳужайрасига эга. Уларнинг 130 миллион таёқчаси оқ-қора қилиб кўриш учун ва 7 миллион таёқчаси рангли кўриш учундир.

Бизнинг кўзларимиз ҳар доим бир хил ўлчамда бўлади, лекин бурун ва қулоқларимиз ўсишда давом этади.

Одам эрталаб кечқурунга нисбатан 8 миллиметр узунроқ бўлади.

Кўзнинг фокусга олиш мушаклари кунига 100 минг марта ҳаракат қилади. Оёқ мушаклари шунча ҳаракат қилиши учун кунига 80 км юриш керак.

Йўтал соатига тахминан 100 кмгача тезликда ҳаракатланади.

Одам суяги пўлатга нисбатан 5 баравар маҳкамроқ.

Кўзлари очиқ ҳолда аксириш имконсиз.

Меъёрдаги одам очликдан кўра уйқусизликдан тезроқ ўлади. Тахминан 10 кун ухламаслик ўлимга олиб келади. Ҳеч нарса емасдан эса бир неча ҳафта яшаш мумкин.


Бошқа мақолалар