Инглиз археологларидан шов-шувли иддао!


  • 6 Апрель, 2013
  • 1218

Инглиз археологлари Ироқда олиб борилган қазилма ишларида гигант бир комплекс қолдиқларини топдилар.

Инглиз археологлар Ироқнинг Носирия шаҳри яқинидаги антик Ур шаҳри устида ўтказилган қазилма ишларида шаҳар қолдиқларини топишди.

4500 йиллик Шумер маданиятининг пойтахти бўлган Ур шаҳрининг Иброҳим алайҳиссаломнинг туғилган жойи эканлигигаэътиқод қилинади. Бир неча йиллардан бери бу борада қидирув ишларини олиб борган инглиз гуруҳи топилманинг 4000 йиллик эканлигини ва ҳазрати Иброҳим яшаган даврга оид эканлигини айтишди.

Манчестер университети археология гуруҳи олиб борган қазилма ишларида топилган бино қолдиқлари бир футбол майдони кенглигида эканлиги маълум қилинди.

Гуруҳ раҳбари Стюарт Кемпбел милоддан аввал 2000 йилдаги комплекснинг жуда ноёб эканлигини айтиб, бу топилманинг шу даврга оид кўплаган маълумотларни  ойдинлатишини қайд этди.


Бошқа мақолалар