Исломофобиянинг сўнгги қурбонига Обамадан таклифнома


  • 17 Сентябрь, 2015
  • 1590

АҚШда кейинги вақтларда тез-тез учраётган, бегуноҳ кишиларга “террорист” тамғаси урилишнинг сўнгги қурбони 14 ёшли ўсмир бўлди. Асли суданлик АҚШ ватандоши бўлган Аҳмад Муҳаммад исмли ўсмир ўзи ясаган рақамли соат билан Техас штатидаги мактабига борди.

Лекин мактаб раҳбарияти соатни бомба деб ўйлаб, полиция чақирди. Муҳаммаднинг қўлига кишан уриб, ҳибсга олган полициячиларга кўра, қорачадан келган, бунинг устига технологияга қизиқадиган мусулмон албатта террорист бўлиши керак.

Президент Обама ҳам Аҳмад учун ўртага тушди. “Жуда чиройли соат экан. Буни Оқ саройга олиб келишни истайсанми?” деб ёзди.

“Facebook” асосчиси Марк Цукерберг ҳам Аҳмадга дастак берди, учрашувга чақирди. Аҳмад учун матбуот анжумани тўпланди. Аҳмад кутиб турган журналистларга “Ассалому алайкум” деб салом берди. Аҳмад Муҳаммад уйининг олдида NASA футболкаси билан матбуот анжумани ўтказди. Отаси эса журналистларни пицца билан меҳмон қилди. 


Бошқа мақолалар