- 2016-04-12
Ана холос! Арманистон бош прокурори Агван Овсепян Туркияда армани черков ва ер майдонлари қайтарилиб берилиши кераклигини айтди.
"Армани қирғини" номли ғарбликлар ўйлаб топган афсонанинг 100 йиллигига тайёргарлик муносабати билан Ереванда ўтказилган анжуманда Арманистон Бош прокурори Агван Овсепян “Туркияда қолган черков ва ер майдонлари Арманистон черковларига қайтариб берилиши керак. Арманистон давлати бу ерларни қайтариб олиши керак. Бу талаблар қонуний асосларда бўлиши керак” деди. Озарбайжондан ҳам ер талаб қилган Овсепян “Арманистоннинг Туркия билан ҳам, Озарбайжон билан ҳам ер майдони муаммоси бор. Буларнинг ҳуқуқий ечими учун қонуний бир даъво аризаси тайёрланиб, БМТ ва Халқаро судга берилиши керак” деди. Бош прокурор гапида қирғин қурбонларининг невараларига қатъий равишда товон пули тўланиши кераклигини талаб қилди. Овсепяннинг иддаосига кўра, Турк-Арман муаммоларини ҳал этиш учун қонуний бир ечим топиш керак. Бош прокурор бу мавзу бўйича арман ҳуқуқ мутахассисларига ҳам катта масъулият тушишини билдирди. Бош прокурорнинг баёнотини таҳлил қилган баъзи арман сиёсий мутахассислар ҳозиргача юқори лавозимдаги давлат раҳбарларининг Туркиядан бундай ер ва товон ҳақида талабда бўлмаганлигига эътибор қаратди.
Биз - туркистонликлар ҳам биринчи жаҳон уруши ва қизил революция даврида Туркистон ўлкасига босиб келган Чор армиясининг ва большевикларнинг олдинги қаторида туриб миллатдошларимиздан камида бир миллионини қириб ташлаган Тошноқ арманларига товон тўлатсак бўлар экан.