Ислом дунёсининг энг яхши университети Туркияда


  • 15 Апрель, 2013
  • 1661

Осиёнинг энг яхши 50 университети сўровномасида ислом ўлкалари ичида энг сифатли университетга соҳиб давлат Туркия бўлди. Қуйида бу рўйхатга кирган университетлар келтирилган: “The World University Rankings” томонидан тайёрланган Ўрта Шарқ ўлкалари ва Туркия ҳам ичида бўлган Осиёнинг энг яхши 50 университетини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада Ўрта Шарқ ўлкаларининг таълим соҳасида бироз орқада эканликлари маълум бўлди.

17000га яқин таълим муассасаларини қамраган сўровнома ҳозирги вақтда дунёнинг энг кенг қамровли сўровномаларидан бири бўлди. Эълон қилинган илмий мақолалардан, ҳар бир талабага нечтадан ўқитувчи тўғри келишига, номдор стипендиялардан янги технологик тадқиқотларгача бўлган жуда кенг критериялар бўйича ҳозирланган ҳисоботга кўра, ислом ўлкалари ичида Туркия энг юқори кўрсаткичга эга бўлган 5 та университетини рўйхатга киритишга муваффақ бўлиб, Эрон ва Саудия Арабистонининг биттадан университети бу рўйхатдан жой олди.

Бу ўлкалардан ташқари нефть заҳирасига бой бўлса ҳам бошқа мусулмон ўлкалардан ҳеч бири муваффақиятли университетлар рўйхатига ўз олийгоҳларини қўша олмади.

Дунёнинг энг яхши университетларидан бири бўлган Токио университети бу рўйхатда биринчи ўринни эгаллаб, уни Сингапур, Хитой, Жанубий Корея, Гонгконг ва Тайван университетлари таъқиб қилмоқда.

Исроил илк йигирматаликка 3 та университетини киритиб, Ўрта Шарқ ўлкалари ичида биринчиликни қўлга киритди. Ўрта Шарқ минтақасида эълон қилинган илмий мақолаларнинг ярмига соҳиб бўлган Туркия 22-ўриндаги Ўрта Шарқ технология университети билан ислом ўлкалари ичида энг сифатли университет билан биринчиликни эгаллади. Билкент, Коч, Бўғазичи ва Истамбул технология университетлари билан энг яхшилар сафига киришга муваффақ бўлиб, араб дунёсидан фақатгина Қирол Абдулазиз университети 49-ўриндан жой олди.

2013 йили ўтказилган бу сўровномани аввалги йиллардаги натижаларга таққосласак Ўрта Шарқ университетлари кўрсаткичи оз бўлса ҳам кўтарилганлигини кўрамиз.


Бошқа мақолалар