Ёзги соат русларга тўғри келмади


  • 23 Июль, 2014
  • 1159

Россия 2011 йилдан бошлаб татбиқ қилган ёзги соат қароридан воз кечди ва президент Владимир Путин 26 октябрдан эътиборан қишки соатга ўтишни тасдиқлайдиган қарорни имзолади. Мана шу тариқа Россиянинг бир қанча минтақаларида соатлар бир соат орқага силжийди. Қишки ва ёзги соатларга ўтиш 2011 йил ёз ойларида Россия президенти Медведевнинг кўрсатмаси билан бекор қилинганди. Ўша вақтда Медведевнинг фикрини россияликларнинг 73%и қўллаб-қувватлаганди. Ҳозирги вақтда Россияда давомли ёзи соатдан фойдаланилмоқда, лекин 2013 йилнинг охирида россияликларнинг фикри ўзгарди.

Қабул этилган қонунга кўра Россияда соат кесими 9дан 11га чиқди. Камчатка ва Чукотка автоном округини қамраб олган янги бир кесим ташкил топди. Шу онда Москва билан Камчатка орасида 8 соат фарқ бор. Кемерова вилоятида соат Москва соатидан 4 соат олдинда.


Бошқа мақолалар