- 2013-01-17
Туркия парламенти кўпчилик овози билан президент бошқарувига ўтиш ҳақида конституцияга тузатиш киритишни маъқуллади. 18 моддадан иборат қонун лойиҳасини қабул қилиш учун 488 нафар депутатдан 339 нафари ёқлаб овоз берди. Қонун тўла қабул қилиниши учун референдум бўлиб ўтади. Туркия бош вазири Биноли Йилдирим “Депутатларга ишлари учун миннатдорчилик билдираман. Энди қарор бериш учун навбат халққа” деди.
Яқин кунларда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қонунни имзолайди, сўнгра расмий манбаларда қонун тексти эълон қилинганидан 60 кун ўтиб, референдум бўлиб ўтади. Туркия республикасида 1923 йилдан бери амалда бўлган парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтиш қонун лойиҳасини парламентга Адолат ва тараққиёт партияси киритди.
Тузатишлар референдумда қабул қилинса, 2019 йилдан бошлаб кучга киради. Бу қонун бўйича президентлик ваколати кенгайиб, фармон бериш ва вазирларни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бирга бош вазир лавозими бекор қилинади.
Ушбу қонун қабул қилинишини ёқлаб адолат ва тараққиёт партияси ҳамда миллий ҳаракат партияси депутатлари овоз беришди. халқ респуликачилар партияси ва халқлар демократияси партияси вакиллари қарши овоз беришди.