- 2013-03-13
Америкадаги портлашлар туфайли ўлкадаги мусулмонлар яна диққат марказига айландилар. Бостон марафонида юзага келган портлашлар ортидан АҚШлик журналист Эрик Руш “Twitter” социал тармоғида “Бутун мусулмонларни ўлдиринг!” дея ёзди.
Америка “Fox TV” журналистларидан Эрик Руш “Twitter”да ёзган хабарлари билан катта норозилик уйғотди. Руш Бостондаги портлашлардан кейин ёзган хабарида бир ўқувчисига “Мусулмонлар жуда ёмон, барчасини ўлдириш лозим” деган ифодаларини ишлатди.
Бир онда социал медиада тарқалган бу хабар бутун дунёда жамоатчилик резонансига сабаб бўлди. Ўз гапидан қайтмаган Руш норозилик билдирган кишиларга нисбатан яна “душманларимиз тарафидан мияси суйилтирилган аҳмоқларнинг сони ишониб бўлмайдиган даражада кўп” дея ҳақоратларини давом эттирди.
Руш кўпсонли эътирозлардан кейин “Twitter”даги хабарини ўчириб ташлади. Лекин “Twitter”да унга қарши норозиликлар тинганича йўқ.