Ғарбда жирканч оқим


  • 6 Апрель, 2020
  • 566

Бутун дунё коронавирус эпидемиясини тўхтатишга сафарбар бўлган бир вақтда вируснинг ҳалокатли таъсирини менсинмаганлар халк орасида норозилик уйғотувчи янги оқим бошлашди. АҚШ ва Европада “коронавирусдан қўрқмаслигини” кўз-кўз қилаётган бир гуруҳ ёшлар вирус ва бактериялар кўп учрайдиган объектларни ялаб, вирус қаттиқ таъсир қиладиган қари кишиларнинг юзига йўталмоқда.

Метродаги тутқичлар, пул, унитаз, автомобиль эшиги, эшик тутқичи ва мобил телефонларини ялаётган тентаклар “#CoronavirusChallenge” ёрлиғи остида жирканч ҳаракатларини ижтимоий тармоқ платформаларида бўлишмоқда. Бир “TikTok” фойдаланувчиси аёлнинг самолётдаги унитазни ялашидан бошланган оқим кўп ўлкага ёйилди. АҚШ, Германия, Бельгия ва Ирландия бу рўйхатнинг бошидан жой олган. Ушбу ўлкаларда турли объектларни ялаган кишилар тасвирларни ижтимоий тармоқ орқали бўлишмоқда.

Объектларни ялаш билан бирга атайлабдан қари кишиларнинг юзига қараб йўталаётганлар ҳам пайдо бўлди. Ирландиянинг пойтахти Дублин ва Уотерфорд шаҳрида бу каби воқеалар юз берганлиги маҳаллий нашрларда хабар берилмоқда. Ирландия соғлиқни сақлаш вазири Симон Харрис ўтган кунларда бу оқимнинг нишонига айланганди. Икки кишининг яқин келиб юзига қараб йўталиб, сўнгра кулган ҳолда узоқлашганини айтган вазир бу воқеани ачинарли ва жирканч деб баҳолаганди. Бунга ўхшаш воқеа Дублинда ҳам юз берди. Икки ёш йигит аёл кишига қараб атайлаб йўталиб, буни видеокамерага ёзиб олишган.

АҚШнинг Миссури штатида бир супермаркетда токчаларда турган дезодарантларни ялаган кимса видеони “коронавирусдан ким қўрқади” теги билан ижтимоий тармоқларда бўлишди. Видеонинг бутун дунёга ёйилиши натижасида АҚШ полицияси бу кимсани ҳибсга олди. 26 ёшли Жоди Ли исмли шахс иккинчи даражали террор таҳдиди жинояти билан айбланмоқда.

Бу кимсаларнинг асл мақсади ушбу жирканч ҳаракатлари билан кўпроқ “лайк” олишдир. 


Бошқа мақолалар