- 2020-06-27
“Нимқоронғулик” фильмидаги вампир (қонсўрар) Роберт Паттинсон “Исломдаги бағрикенглик тушунчаси ички оламимни ёритди” деди. Инглиз актёрнинг ушбу сўзлари “Кўплаб юлдуз актёрлар каби Роберт ҳам мусулмон бўлдими?” деган фикрлар туғилишига сабаб бўлди.
Сўнгги йилларда кўплаб машҳур юлдузларнинг мусулмон бўлгани шов-шув бўлмоқда. Линдси Лохан ва Жан-Клод ван Даммлар билан бирга энди ёшларнинг ёқимтойи бўлган актёр ҳақида ҳам шунга ўхшаш хабарлар чиқди. “Нимқоронғулик” (twilight-сумерки) фильмида қонсўрар (вампир) ролини ўйнаб, шуҳрат қозонган Роберт Паттинсоннинг Исломни қабул қилгани ҳақидаги хабарлар хорижий матбуотда кенг ўрин олди.
Ҳатто иддаоларга кўра, актёрнинг мусулмонлар ва исломият ҳақидаги сўзлари “New York Times” газетасига берган интервьюсидан олинган. Миш-мишларга кўра, Роберт Паттинсон чоп этилмаган ўша интервьюсида қуйидагиларни гапирган: “2010 йили Лон-Анжелесни сайр қилиб юриб, олдимдан чиққан бир масжидга кирдим. Шундан бошлаб ҳаётим бутундай ўзгарди. У ердан чиқишим билан инглизча Қуръони карим сотиб олиб ўқидим. Лекин иш кўплигидан исломият ҳақидаги изланишларим чала қолди. 1 йил ўтгач, бошқа уйга кўчаётиб кутубхонамдан ислом ҳақидаги китобларни топиб олдиму дарров ўқиб чиқдим. Мусулмонларнинг бағрикенглик тушунчаси мен учун том маънода ёруғлик, зиё олиш бўлди. Бу ҳақда ортиқча гапиришимни менеджерим тақиқлаган.”
Роберт Паттинсон Кристен Стюарт билан бош ролларини ижро этган “Нимқоронғулик” фильми орқали бирданига жаҳонга машҳур юлдузга айланди. 31 ёшли актёр, энг кўп томоша қилинган кино рекордини ўрнатган фильмда одамга ошиқ бўлган қонсўрар ролини ижро этган.
Ер юзининг энг суюкли қонсўрари
Джанет Джексон 2012 йили мусулмон бўлди.
Модель Иман ҳам иймонга келди.
Линдси Лоханнинг Қуръон ўқиши шов-шув бўлганди.