- 2016-02-13
Алматида “Абай” майдонида Қозоғистон халқларининг бирлиги куни тантаналари бўлиб ўтди. “Абай” майдонида “Ягона тақдир, ягона халқ” шиори остида 22 та этно-маданият марказлари тўпландилар. Улар орасида ўзбек, туркман, тожик, қирғиз, рус, немис, молдован, осетин, поляк, украин, арман, афғон, бурят, грек, доғистонлик, дунган, озарбайжон, қалмиқ, корейс, курд ва қрим татарлари бор. Ҳар бир этно-маданият маркази ўзига ажратилган жойда ўзининг анъаналари, миллий қўшиқ ва рақслари, буюмларини намойиш этишди. Байрам тантаналарига табриклаш учун Алмати ҳокими Аҳметжан Есимов келди.