- 2019-01-17
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи миллий қурултой йиғилишини Туркистонда ўтказади. Бу ҳақда Ақўрда матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда “Президент эртага Туркистон шаҳрида миллий қурултойнинг иккинчи йиғилишини ўтказади” дейилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15 июнда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев “Президент ҳузурида миллий қурултой ташкил этиш ва президентнинг баъзи фармонларини кучини йўқотган деб тан олиш ҳақида” фармонни имзолаганди.
Низомга кўра, миллий қурултой президент ҳузуридаги маслаҳат-кенгаш орган ҳисобланади. Миллий қурултойнинг асосий фаолияти жамоатчилик равнақи учун ғоялар ва одимларни белгилашдир.
Биринчи миллий қурултой 2022 йил 16 июнда янги ташкил этилган Улитау вилоятида бўлиб ўтганди.