Салқин ичимликлар буйракда тош ҳосил қилади


  • 18 Май, 2013
  • 2829

Кунда бир шиша салқин ичимлик ичиш буйракда тош пайдо бўлиш хавфини 25%га оширади.

Ўтказилган тадқиқотларда кунда бир шиша ёки пакет салқин ичимлик ичиш буйракда тош пайдо бўлиш хавфини 25%га ошириши маълум бўлди. АҚШнинг Бостондаги Бригам ва аёллар касалхонасидаги мутахассислар тарафидан ўтказилган тадқиқотда шакар билан таъм берилган салқин ичимликларнинг буйрак тоши пайдо бўлиш эҳтимолини орттириши аниқланди. Тадқиқотга кўра, чой, қаҳва ва апелсин суви каби бошқа табиий ичимликлар эса буйракда тош пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Тадқиқотчилардан доктор Гари Курхан “Шакар билан бойитилган салқин ичимлик ичилиши билан буйрак тоши пайдо бўлиши орасида боғлиқлик топдик. Кўп миқдорда бундай ичимликларни ичган кишиларда буйракда тош пайдо бўлиш нисбати юқори” деди. Тадқиқот 8 йиллик муддатда 194095 нафар хаста устида ўтказилган. Кунда бир шиша ёки ундан кўпроқ салқин ичимлик ичган кишиларда буйракда тош пайдо бўлиш эҳтимоли 23% эканлиги маълум бўлди.


Бошқа мақолалар