Очлик ва кўп яшаш ўртасида боғлиқлик топилди


  • 10 Сентябрь, 2018
  • 772

Овқатланишлар орасини узайтириш соғлиқни яхшилаб, узоқ умр кўришни орттиради. АҚШдаги илмий гуруҳ шундай қарорга келди. Мутахассислар аниқлашича, сурункали оч қолишнинг ижобий эффекти овқатнинг калорияси ва истеъмол қилаётган озиқ-овқатга боғлиқ эмас.

Мутахассислар 292 та лаборатория каламуши устида тадқиқот олиб бориб, уларни иккита гуруҳга бўлишди. Кемирувчиларнинг ярми парҳезда тутилди. Сўнгра каламушларни яна кичик гуруҳларга бўлишди. Уларнинг учдан бири озиқдан умуман узилмади. Иккинчи гуруҳча 30% камроқ калория истеъмол қилди. Қолган каламушлар кунда бир марта озиқланди. Лекин уларнинг озиқланиш калорияси биринчи гуруҳдаги билан тенг бўлди. Иккинчи ва учинчи гуруҳчадаги кемирувчиларда тезда озиқланиш ҳисобига озиқланиш орасидаги муддат узайди. Натижада каламушларда умумий организм ҳолати яхшиланиб, умр кўриши узайди.

АҚШдаги қариш муаммолари бўйича Миллий институтнинг профессори, тадқиқотнинг етакчи муаллифи доктор Рафаэль де Кабо "Калорияни камайтирмасдан ва парҳезнинг турига боғлиқ бўлмаган ҳолда кундалик оч қолиш муддатини узайтириш каламушларнинг умумий соғлиқ ҳолати яхшиланишига ва яшовчанлигини орттиришга олиб келди. Ушбу кундалик оч қолиш муддатини узайтириш тинимсиз истеъмол қилишда бўлмайдиган механизмларни қайта тиклаш ва сақлаш эҳтимолига эга", - деди.

Тадқиқотчилар каламушларнинг метаболизми инсонникига ўхшашлигини таъкидлашмоқда. Шу сабабли ушбу натижаларни одамларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин. 


Бошқа мақолалар