- 2014-01-22
Ҳиндистонда ўтказилган бир тадқиқот гуручда ҳаддан зиёд миқдорда мишьяк бўлишининг ген бузилишига йўл очишини кўрсатди.
Англиядаги Манчестер университети ва Ҳиндистондаги “CSIR-IICB” институти тадқиқотчилари ўтказган тадқиқот илк маротаба таркибида мишьяк бўлган гуруч истеъмол қилиш ва генетик бузилиш орасида алоқа борлигини кўрсатиб берди. Тадқиқотга Ғарбий Бенгалияда яшайдиган кунда 540-600 грамм гуруч истеъмол қиладиган 417 киши қатнашди. Тадқиқотда гуруч истеъмол қилган кишиларнинг сийдигидаги мишьяк миқдорига ва генетик бузилишларни кўрсатадиган ҳужайралардаги микроядро зичлилигига қаралди. Мишьяги кўп гуруч истеъмол қилганларнинг (200 микрограм/кгдан кўп) генларида бузилишлар бошланди. Тадқиқотчилар бунинг гуруч истеъмол қилишни тўхтатиш керак деган маънога клмаслигини, фақат натижаларнинг олинадиган тадбирларга ёрдам бериши мумкинлигини маълум қилишди.
Тадқиқотчилар ҳар хил гуруҳларнинг овқатланиш одатлари натижасида фарқли услублар билан ген бузилишларини тадқиқ этиб, натижаларни тўғрилаш кераклигини ҳам таъкидлашди. Тадқиқот “Scientific reports” журналида чоп этилди.