- 2014-04-12
Саримсоқнинг ҳиди қанчалик ҳузурсиз қилса ҳам, инсонлар учун жуда фойдали сабзавотдир. Қуйида саримсоқнинг биз билмаган фойдалари келтирилган:
1. Сочларингизни гўзаллаштиринг. Саримсоқ таркибидаги мўл миқдордаги аллицин бирикмаси соч муаммоларингизни ҳал этиши мумкин. Тилимланган ёки эзилган саримсоқни бош терисига суринг. Саримсоққа ёғ ҳам қўшишингиз мумкин, бу билан бош терингизни массаж қилинг.
2. Ҳуснбузарлардан қутулинг. Ҳуснбузарларни даволашда сизда бунга қарши дори бўлмаса ҳам, саримсоқ ҳуснбузарларни йўқотишда табиий малҳамдир. Таркибидаги антиоксидантлар бактерияларни ўлдиради. Ҳуснбузарлардан қутулиш учун тозаланган саримсоқ доначаларини ҳуснбузарларнинг устига суринг.
3. Шамоллашнинг олдини олади ва даволайди. Антиоксидантларга тўла бўлган саримсоқни ҳар кун еб турсангиз, иммунитетингиз кучаяди. Агар шамоллаган бўлсангиз, саримсоқни иссиқ сувга солиб, шуни ичинг. Тўғралган ёки қиймаланган саримсоқни бир неча дақиқа қайноқ сувда тутинг ва сўнгра сузгичдан ўтказиб ичинг.
4. Псориаз хасталигини енгиллатади. Шамоллашга қарши хусусиятлари орқасида саримсоқ псориаз хасталигини енгиллатишда ёрдамчи бўлади. Яна чиққан жойларга бироз саримсоқ ёғи суришни тавсия этамиз.
5. Вазнингизни назорат қилинг. Баъзи мутахассислар саримсоқнинг вазнни назорат қилишда ёрдамчи бўлишини айтадилар. Бир тадқиқотда кўп саримсоқ истеъмол қилган сичқонларнинг вазни ва вужудларидаги ёғ тўпланишининг камайганлиги кузатилди.
6. Қўлингизга кирган зирапчани чиқаришингиз мумкин. Зирапчанинг устига бир тилим саримсоқ қўйинг а бинт билан боғланг.
7. Мицетома: Антифунгал (замбуруғларга қарши) хусусияти туфайли саримсоқ қичима мицетома хасталигидан қутулишнинг яхши йўлидир. Оёғингизни илиқ сувга солинг ва сувга эзилган саримсоқ қўшинг.
8. Чивинлардан ҳимояланинг. Мутахассислар бунинг сабабини ҳали ҳануз топмаган бўлсада, негадир чивинлар саримсоқни ёқтирмайди. Ҳиндистонда ўтказилган бир тадқиқотга кўра, қўлларига ва оёқларига саримсоқ аралашган қоришма суртган инсонларни чивинлар безовта қилмаган. Вазелин, саримсоқ ёғи ва асалари мумидан бир аралашма тайёрлаб, сиз ҳам суришингиз мумкин.
9. Учуқни даволанг. Учуққа қарши энг яхши хонаки даволашлардан бири бир бўлак эзилган саримсоқни учуқнинг устига суришдир. Саримсоқнинг шамоллашга қарши хусусияти оғриқ ва шишнинг қайтишига ёрдам беради. Саримсоқ истеъмол қилиш ҳам учуқнинг қайтишини тезлаштириш мумкин.
10. Табиий елим вазифасини бажаради. Саримсоқни кесгандан кейин бармоқларингиз ёпишқоқ бўлиб қолишини пайқаганмисиз? Бу ёпишқоқлик хусусияти идишлардаги ингички чиқизларни тузатишда фойдалидир. Бир неча саримсоқ тилимини эзинг ва чатнаган жойга суринг. Ортиғини олиб ташланг.
11. Ўсимликларингизни муҳофаза қилинг. Боғча заракунандалари саримсоқни ёқтирмайдилар. Шу сабабли саримсоқ, минерал ёғ ва суюқ совундан фойдаланиб, табиий хўжалик дорисини тайёрлаш мумкин. Буни спрей шишасига қуйиб, зараркунандалардан сақланиш учун ўсимликларингизга сепинг.
12. Кўпроқ балиқ тутинг. Балиқлар саримсоқ ҳидини туйганда ўзларини тутолмай қолади. Шу сабабли саримсоқ ҳидли ем олсангиз, кўпроқ балиқ тутасиз. Ёки саримсоқ тилимлари билан ўзингиз хўрак тайёрлашингиз ҳам мумкин.