- 2014-04-09
- Ўргимчак тўри мустаҳкамлик борасида шу диаметрдаги симдан қолишмайди.
- Голливуд актёри Том Крузнинг ҳақиқий исми – Томас Малотер.
- Судралиб юрувчилар ва илонлар учрамайдиган ягона минтақа – Антарктида.
- 1936 йилда америкалик енгил атлетикачи Жесси Оуэнс 90 метрга югуришда пойгачи отдан ўзиб кетган. Ваҳоланки, отга енгиллик берилганди.
- Бугунги кунда дунёда мавжуд саноат даражасида ишлаб чиқариладиган гелий АҚШда қазиб олинади.
- Қадимги Мисрда операция жараёнида бемор вафот этса, жарроҳнинг қўллари чопиб ташланган.
- Тунда бойўғлидек яхши кўра олиш учун одамнинг кўзлари ҳандалакдек бўлиши керак.
- 1911 йилда Бобби Бич Ниагара шаршарасига қилган саёҳати давомида деярли барча суякларини синдириб олган. Бироқ соғайиб, яшаб кетган. Кейинчалик Янги Зеландияда банан терисини босиб тойғаниб кетганида, боши лат еб ўлган.
- Музқаймоқ турларининг энг кенг тарқалгани ва севимлиси ванил таъмлисидир.
- Панда туғилганида сичқондек кичик бўлиб, вазни 120 граммга етади.
- “Эр-хотин” қундузлар умрининг охиригача бирга яшашади.
- Сиропсиз газли сув оҳактошлар ва бошқа “эримайдиган” минералларни эритиб юборади.
- Дунёда балиқлар турининг сони сут эмизувчилар, судралиб юрувчилар ва қушлар турларининг жами сонидан кўп.
- Қадимги Римдаги бир кураш турида рақибга нисбатан кўз чиқаришдан бошқа барча усулларни қўллаш мумкин бўлган.
- Бир финжон қаҳвада юздан ортиқ кимёвий бирикмалар мавжуд.
- Билл Косби “Биринчи пландаги энг яхши актёр” номинацияси бўйича Эмми мукофотини қўлга киритган илк қора танли санъаткор ҳисобланади.
- Дунёда ишлаб чиқариладиган видеоўйинларнинг 56 фоизи катта ёшдагиларга мўлжалланган.
- Туяқуш тухум қўйгач, уни 42 кун босиб ётади.
- Қадимги Мисрда сочларини олтин пинцетлар билан олдиришиб, бошларига хушбўй мойларни суртишган. Чунки каллик гўзаллик белгиси ҳисобланган.
- Айрим денгиз отларининг узунлиги 20 сантиметргача етиши мумкин.
- Дунёдаги энг катта ер чувалчанги 1868 йилда Австралияда топилган. Унинг узунлиги 1 метр 20 сантиметрга етган.
- Буюк Британиядаги мактаб ўқувчиларининг ярми Германияни Европадаги энг зерикарли мамлакат деб баҳолашган.
- Дельфинлар одамлардек автоматик тарзда нафас ололмайди. Демак, улар ухлай олмайди ҳам. Агар дельфин ухласа ёки ҳушидан кетса, ҳалок бўлади.
- АҚШда 100 миллионтадан кўпроқ ит ва мушуклар яшайди.
- 60 дақиқалик аудиокассета тасмасининг узунлиги 172 метр бўлади.
- Моцартнинг майити шахси ноъмалум қашшоқларни кўмиш учун мўлжалланган қабристонга қўйилган.
- Ҳар бир одам ҳаётининг ўртача 2 ҳафтасини светофорда тўхтаб кутишга сарфлайди.
- Капалак қуртининг 4 мингта мушаги бор. Инсонда эса – 600 та.
- “Кенгуру” сўзининг маъноси – “мен билмайман”. Капитан Кук аборигенлардан бу қандай ҳайвон деб сўраганида улар “билмайман” деб жавоб беришган.