- 2012-11-23
Сайёрамиздаги энг баланд дарахтлар секвойя турига мансуб бўлиб, уларнинг ҳаммаси Американинг Калифорния штати ҳудудида ўсади.
Уларнинг аниқ жойлашган ери сир тутилади, шу боис бу дарахтларнинг фотосуратларини деярли топиб бўлмайди. Дарахтлар суткасига 24 соат ва ҳафтасига 7 кун давомида қўриқланмайди, албатта. Бу борадаги маълумотлар сайёҳлар оқими инфратузилмани бузмаслиги ва дарахтларнинг ўсишига халақит бермаслиги учун махфийлаштирилган, холос.
10. Мендосино дарахти - 112,20 м, АҚШ Ўсиш жойи: Монтгомери Вудс, Калифорния штати, АҚШ
Диаметри: 4,19 м
1996 йил декабридан 2000 йил августига қадар у дунёдаги энг баланд дарахт эди. Монтгомери Вудс шаҳрида ўсадиган ушбу дарахтга Мендосино Дарахти номи берилган. Мазкур дарахт кичкина ўрмонзордаги ўнлаб шундай дарахтларнинг энг баланди бўлган, бироқ уни ҳимоя қилиш мақсадида ҳеч қачон энг баланд дарахт сифатида эълон қилинмаган. Чунки бундан олдин шундай номга сазовор бўлган дарахтлар кўп сонли сайёҳлар туфайли шикастланган.
9. Парадокс - 112,56 м, АҚШ Ўсиш жойи: Гумбольдт, Рокфеллер-Форест, Калифорния, АҚШ
Диаметри: 3,90 м
8. Рокфеллер - 112,60 м , АҚШ Ўсиш жойи: Гумбольдт, Калифорния, АҚШ
Диаметрининг аниқ ўлчами номаълум.
7. Лауралин- 112.62 м Ўсиш жойи: Гумбольдт, South Fork Eel River, Калифорния, АҚШ
Диаметри: 4,54 м
6. Орион - 112,63 м Ўсиш жойи: Редвудс, Калифорния, АҚШ
Диаметри: 4,33 м
5. Миллий География Жамияти - 112.71 м; Ўсиш жойи: Редвуд-Крик, Калифорния, АҚШ
Диаметри: 4,39 м
Баландлиги бўйича дунёда бешинчи ўринда турувчи ушбу дарахт Редвуд-Крикда ўсади. У 1994 йилда топилганидан кейин 1995 йилга қадар дунёдаги энг баланд дарахт номига сазовор бўлди.
4. Стратосфера гиганти - 113.11 м Ўсиш жойи: Гумбольдт, Рокфеллер-Форест, Калифорния, АҚШ
Диаметри: 5,18 м
Бир пайтлар Стратосфера Гиганти дунёдаги энг баланд дарахт бўлган. Мутахассислар уни 2000 йил июнда Гумбольдт Миллий Боғида кашф этишди. Дастлабки ўлчовлар пайтида дарахтнинг баландлиги 112,34 метрни, 2010 йилда эса 113,11 метрни ташкил этган бўлиб, у ҳозир ҳам ўсишда давом этмоқда. Мазкур дарахт деярли бир хил ўлчамдаги кўп сонли дарахтлар билан ўралган. Сайёҳлар томонидан етказилиши мумкин бўлган шикастланишлардан қочиш учун дарахтнинг аниқ ўсиш жойи жамоатчиликка ошкор этилмаган.
3. Икар - 113.14 м Ўсиш жойи: Редвудс, Редвуд-Крик ирмоғи, Калифорния, АҚШ
Диаметри: 3,78 м
2006 йил 1 июлда топилган.
2. Гелиос - 114.58 м Ўсиш жойи: Редвудс, Редвуд-Крик ирмоғи, Калифорния, АҚШ
Диаметри: 4,96 м
Гелиос 2006 йил 1 июндан 2006 йил 25 августга қадар энг баланд дарахт номига сазовор бўлди. Бироқ ўрмончилар ирмоқнинг бошқа томонида Гиперион дарахтини топганидан кейин бу номдан маҳрум бўлди. Фотосуратда Ричард Престон ва унинг қизи Гумбольдт боғидаги дарахтга чиқмоқда.
1. Гиперион - 115.61 м Ўсиш жойи: Редвудс, Редвуд-Крик ирмоғи, Калифорния, АҚШ
Диаметри: 4,84 м
Гиперион 2006 йил 25 августда табиатшунослар Крис Аткинс ва Майкл Тейлор томонидан кашф этилди. Дарахт ўлчаб кўрилганида, баландлиги 115,55 метрни ташкил этди. Мазкур дарахтнинг ўсиш жойи ҳам маълум сабабларга кўра ошкор этилмаган. Дарахт майдони 502 метр квадратга баҳоланмоқда, унинг тахминий ёши эса 700-800 йил бўлиши мумкин.