Парижда Ислом асарлари галереяси: Учар гилам


  • 28 Май, 2013
  • 1319

Франциядаги тарихий Лувр музейида очилган Ислом асарлари галереяси ҳам тузилиши, ҳам ичидаги экспонатлари томонидан ўзгача...

Франциянинг пойтахти Парижда жойлашган тарихий Лувр музейида Ислом санъат асарлари учун янги бир бўлим иншо этилди. Тарихий музейнинг тузилишини бузмасдан қурилган ва “Учар гилам” номи берилган янги бўлимда 3800 та ислом санъат асари кенг оммага тақдим этилган. Янги очилган бўлимда Европанинг энг машҳур исломий санъат асарлари коллекцияси тўпланди.

Тахминан 100 миллион Евро сарфланган лойиҳанинг 31 миллион Евросини Франция ҳукумати ажратди. Қолган қисми учун эса Озарбайжон, Қувайт, Уммон ва Марокко каби давлатлар дастак бўлди. Саудия шаҳзодаси Ал Валид бин Талол ҳам ислом асарлари бўлими учун 17 миллион Евро бағишлади.

Коур Висконтида амалга оширилган лойиҳа 7 йиллик меҳнатнинг натижасидир. 3 йиллик иншоот қурилиши, ундан аввал тендер ва инвестиция даврлари бор. 6800 метр квадрат майдондан иборат ва у ерда бугунгача мос бўлмаган шароитларда тутилган ҳамда архивларда сақланган 3800 ислом асари кўргазмага қўйилган. Очилиши француз президенти Франк Олланднинг иштироки билан ўтказилди.

Коллекцияда нималар бор?

Ҳовлидаги кириш қисмида 632-1000 йиллари орасидаги исломнинг туғилиши ва ёйилиши даврига оид асарлар бор. Кўплаб калиграфик Қуръон варақлари бор. Ер остидаги қаватда эса 1000-1799 йилларга оид асарлар бор.

Arkitera.comдаги хабарга кўра “Учар гилам”:

Пўлат қувурлар: 8.000 дона

Метал учбурчаклар: 2.350 дона

Том оғирлиги: 135 тонна

Майдони: 2.200 м2 (55x40м)

Усти ёпилган майдон: 6.800 м2

Катта витриналар: 60 дона

Лувр музейи коллекцияси: 15.000 дона

“Musee des Decoratifs” коллекцияси: 3.400 дона

Иншоот бюджети: 40 миллион Евро

Лойиҳа бюджети: 98,5 миллион Евро


Бошқа мақолалар