Арманистонда норозилик намойишлари


  • 25 Декабрь, 2020
  • 386

Озарбайжонга катта талофатлар билан мағлуб бўлган Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг боши ғалвадан чиқмаяпти. Унинг истеъфосини талаб қилиб чиқаётган халқ намойишлари кундан кунга кучаймоқда. Ереванда Пашинянга қарши намойишчилар вазирлар маҳкамасининг ишлашига тўсиқ бўлиш учун бош вазирлик биносини қуршаб олди.

Хавфсизлик кучлари бош вазирлик биноси ҳамда шаҳардаги бошқа жамоат идоралари атрофида чора-тадбирларни кучайтирди.

Пашиняннинг автомобили намойишчилар томонидан ҳужумга учради, бу ҳолат хавфсизлик камераларига қайд этилди. Бош вазирлик биноси олдида вазирларнинг бинога кириб-чиқишига тўсиқ бўлишга уринган намойишчилар билан хавфсизлик кучлари орасида тез-тез тўқнашувлар бўлиб турди.

Бинодан чиқиш олдидаги йўлни бекитган намойишчилар расмий автомобилларнинг ўтишига тўсқинлик қилишди. Намойишчилар автомобилни қорбўрон қилишиб, муштлари билан ташланди. Автомобилнинг йўлини тўсишга уринган баъзи намойишчилар ҳибсга олинди.

Пашинян бошчилигида тўпланган вазирлар йиғилиши тугагандан кейин ҳам намойишчилар тарқалишмади. Республика майдонига чодир тиккан намойишчилар кечани шу ерда ўтказиб, намойишда давом этишларини айтдилар.


Бошқа мақолалар