Каспаров: Путиннинг мақсади Европа!


  • 11 Март, 2016
  • 1210

Рус мухолиф сиёсатчиси шахмат бўйича ўн учинчи жаҳон чемпиони Гарри Каспаров “Путининг асл мақсади Европани парчалашдир. Энди бу орзусини яшираётгани ҳам йўқ” деди.

Литва пойтахти Вильнюсда ўтказилган “Озод Россия форуми”да иштирок этган Каспаров Россия президенти Владимир Путин олиб бораётган сиёсатни танқид қилди.

“Путин асл мақсади Европани парчалашдир. Энди бу орзусини яшираётгани ҳам йўқ” деган Каспаров эмигрантлар кризисига сабаб бўлган кўчишга Суриядаги режим ва Россиянинг ҳаво ҳужумлари сабаб бўлганлигини сўзлади.

Россиянинг Европадаги мавжуд аҳволни қасддан ёмонлаштириб, НАТОни заифлатишни исташини гапирган Каспаров “Россиянинг НАТО ўлкаларига уруш очиш эҳтимоли кам. Чунки Москва бунинг НАТОдан ҳарбий қаршиликка учрашини билади” деб айтди.

Каспаров рус сиёсатчиси Борис Немцовнинг ўлими билан ўлканинг сўнгги мухолиф лидерини ҳам йўқотганлигини қайд этди.

Россиянинг “фашист диктатордек” бошқарилишини айтган Каспаров “Бугун Россияда Путинни танқид қила олмайсиз. Бу қатъиян мумкин эмас. Немцов сўнгги дақиқаларгача бунинг мумкин эканлигига ишонарди ва бунинг учун катта бадал ўтади” деди.


Бошқа мақолалар