- 2016-01-05
2013 йил 18 май куни Франция Президенти Франсуа Олланд ҳамжинслилар никоҳига рухсат берувчи конунни имзоланганди. 29 май куни Монпелье шаҳрида ана шундай жуфтларнинг мамлакат тарихидаги биринчи расмий тўйи бўлиб ўтди.
Шаҳар мэри Элен Мандру-Кола 40 ёшли Венсан Отен ва 30 ёшли Брюно Буалони шахсан никоҳлаб қўйди. Маросимда 600 яқин меҳмон қатнашди. Ушбу маросим сабаб, шаҳарда эҳтиёт чоралари кучайтирилганди, лекин кўнгилсиз воқеалар юз бермади. (Аслида қай бирини кўнгилсиз воқеа дейиш мумкин экан...)
Эслатиб ўтамиз, кейинги вақтларда Ғарб мамлакатларида шу каби қонунлар кетма-кет қабул қилинмоқда. Инсонни тубсиз жарликка элтувчи бу иллатлар гўёки "инсон ҳуқуқи ва эркинлиги" ниқоби остида жамиятга тобора сингдириб борилаётган бўлса не ажаб! Бунинг мутлақо хато эканини тушуниб етганида, жуда кеч бўлмасайди.
darakchi.uz сайтидан олинди.