Техасда мактабга ҳужум


  • 26 Май, 2022
  • 159

АҚШда Техас штатининг Ювалд шаҳрида 18 ёшли Салвадор Рамос исмли йигит бошланғич мактабга қуролли ҳужум уюштирди. У мактабнинг бир синфига кириб ўқитувчи ва ўқувчиларга қарата ўқ узган. Натижада 19 нафар ўқувчи ва икки нафар ўқитувчи ҳалок бўлди. 13 нафар ўқувчи турли тан жароҳғати билан касалхонага юборилди.

Рамос эса воқеа жойида полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилди.

Маҳаллий ҳокимият хабарларига кўра, Салвадор Рамос мактабга боришдан аввал ўзининг 66 ёшли бувисига ўқ узган. Сўнгра унинг автомобилида мактабгача етиб олган. Ҳозирда бувиси касалхонада оғир аҳволда.

Техас полицияси вакили Кристофер Оливарес нашрларга хабар беришича, Рамос бир синфга кириб ичидан бекитиб олиб ўқувчи ва ўқитувчиларга қарата ўт очган. Унинг кўзлаган мақсади ҳозирча номаълум. Унинг тарбияси оғир ўспирин бўлганлиги ва гапиришдаги нуқсони туфайли кўп бор мазах нионига айлангани айтилмоқда.

Техас штати губернатори Грег Эбботт ҳужумдан олдин Рамос  “Фейсбук” саҳифаси орқали ўзининг кўзлаган мақсадини баён қилган. У аввал “Мен бувимни отиб ташлайман” деб, сўнгра “Бувимни отиб ташладим. Энди бошлағич мактабни ўққа тутаман” дея ёзув қолдирган.

Салвадор Рамос 18 ёшга тўлиши билан қуролни қонуний равишда сотиб олган.


Бошқа мақолалар