Путин аёлидан ажрашди


  • 7 Июнь, 2013
  • 1301

Россия президенти Владимир Путин аёли Людмила Путина билан ажрашаётганликларини маълум қилди.

Бир журналистнинг бу борадаги миш-мишларни сўраганида Людмила Путина “Ҳа, бунинг замонавий ажралиш бўлганини айта оламан” деди. Бироз вақтдан бери жамоатчиликка бирга кўринмаган Путин ва аёли Людмила Кремль саройида 2012 йил май ойидан кейин илк бор бирга кўринди. Путин ва аёли Виктор Гюгонинг “Нотр-Дам де Пари” романи асосида ишланган “Ла Эсмеральда” балетини томоша қилишди. Аёлининг жамоатчилик олдига чиқмаслиги саломатлик ва оилавий муаммоларга боғлиқлиги ҳақида миш-мишлар кўпайишига сабаб бўлганди. Балет томошасига келган Путин ва аёли “Россия-24” телеканалига интервью бердилар. Журналистнинг ажрашиш ҳақидаги саволига Людмила Путина “Ҳа, бу замонавий ажралиш бўлганини айта оламиз” деди. Путин ҳам берган интервьюсида “Бу бизнинг биргаликда келган қароримиз. Оилавий ҳаётимизни ниҳоясига етказдик” деган сўзларни сўзлади. Путиннинг аёли Людмила “Биз бир-биримизни умуман кўрмаймиз. Ҳар биримизнинг ўз яшаш тарзи бор... Халқнинг кўз олдида бўлишни ёқтирмайман. Ўзимни кўз-кўз қилиб юра олмайман. Фарзандларимизни жуда севамиз. Улар билан тез-тез кўришиб турамиз” дея сўзлади.

Путин фарзандлари ҳақида уларнинг Россияда таълим олаётганликларини ва шу ерда яшашда давом этишларини маълум қилди.

Людмила Путина инервьюсида “Бизлар дўст бўлиб қоламиз. Владимир Владимирович (Путин)нинг қўллаб-қувватлаши учун ташаккур этаман” деди. 


Бошқа мақолалар