Польша ТИВ раҳбаридан кутилмаган баёнот


  • 8 Сентябрь, 2025
  • 15

Варшавада позиция ўзгармоқда: «Киев ҳимоя қила оладиган чегараларда қолиши керак»

Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Украина масаласи бўйича кутилмаган баёнот билан чиқди. Унинг фикрича, Украина ҳимоя қилиш имконига эга бўлган чегараларда қолиши зарур.

«Мен Украинага қандай йўл тутиш кераклигини кўрсатишни истамайман. Бироқ Украина ўзини ҳимоя қила оладиган чегараларда қолиши ва Ғарб билан эркин интеграция имкониятига эга бўлиши шарт, деб ҳисоблайман», — деди Сикорский Польша телевидениесида.

Варшава позициясида илк ўзгариш

Бу баёнот — Россия қўшинлари Украинага кирганидан бери Польша ҳукумати томонидан билдирилган биринчи позиция ўзгариши ҳисобланади. Илгари Варшава Украина 1991 йилги чегараларда сақланиши лозимлигини талаб қилиб келган эди.

Маълумки, Россия 2022 йил 24 февралда Украина ҳудудига босқин бошлаб, уни «махсус ҳарбий операция» деб атаган эди. Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Москва 30 йил давомида НАТО билан хавфсизлик тамойиллари бўйича келишишга ҳаракат қилган, аммо доим ёлғон ва босимга дуч келган.

Шунга қарамай, НАТО мунтазам равишда кенгайиб, Россия чегараларига яқинлашгани қайд этилган.


Бошқа мақолалар