- 2023-07-20
ҲАМАС Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган асирларнинг жасадларини топиш учун вайроналар
остида мураккаб кураш олиб бормоқда. Мисрдан келган гуруҳлар оғир қурилиш техникалари билан Ғазода иш бошлади, ҲАМАС эса "Ғазонинг тузилиши бутунлай ўзгарди, жасадларнинг қаердалигини билганлар ҳам энди ҳаётда йўқ", деб баёнот берди.
ҲАМАС сулҳ битимидан сўнг ҳозиргача Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган 28 асирдан 16 нафарининг жасадини Исроилга топширди. Асирларнинг жасадлари вайроналар остида топилаётгани сабабли, қидирув ишлари катта қийинчиликлар билан олиб борилмоқда.
ҲАМАСнинг "оғир қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарга эҳтиёж бор" деган баёнотидан сўнг, Исроил маъмурияти Миср гуруҳларининг Ғазога киришига рухсат берди.
Ғазога 3 та экскаватор, 3 та юкловчи (ковш) ва 7 та ер қазиш юк машинаси билан кирган Миср гуруҳлари вайроналар орасида қидирув ишларини бошлади.
ҲАМАСнинг Ғазо бўйича масъул шахси ва Фаластин Музокаралар Ҳайъати раиси Халил ал-Ҳайя: "Асирларнинг жасадларини қидиришда баъзи қийинчиликлар мавжуд, чунки Исроил Ғазонинг табиатини бутунлай ўзгартирди. Ҳатто бу жасадларни дафн этган баъзи кишилар ҳам ҳужумларда шаҳид бўлди ва энди ҳеч ким уларнинг қаердалигини билмайди", деди.