- 2021-09-14
Россия президенти Владимир Путиннинг Донбассда махсус ҳарбий амалиёт ўтказиш ҳақидаги қарори ва Киевдаги портлаш овозлари ортидан минглаб украиналиклар Польша чегаралари томон қочишни бошлади.
Россия Украинани ишғол қилишни бошлади. Кўплаб шаҳарлардан портлаш овозлари эшитилмоқда. Украина президенти Зеленский ўлкада ҳарбий ҳолат эълон қилиб “Агар жонимизга, озодлигимизга, фарзандларимизга ҳужум қилишадиган бўлса, ўзимизни ҳимоя қиламиз. Ҳужум қилмаймиз, ҳимояланамиз” деди.
Россия президенти Путин ҳам телевидения орқали Украина ҳарбийларига мурожаат қилди. У украиналик аскарларни қуролларини ташлаб, уйларига қайтишга чақирди. Путин фақат Донбассда ҳарбий амалиёт ўтказилишини, Украинани ишғол этиш нияти йўқлигини маълум қилди.