- 2014-03-18
Обама ва Блумбергга юборилган заҳарли мактублар ортидан оилавий жанжал чиқди.
АҚШда президент Барак Обама ва Нью-Йорк мэри Майкл Булмбергга ичида заҳарли рицин моддаси бўлган мактубларни юбориш айби билан сериал актрисаси ҳибсга олинди.
35 ёшли Шеннон Ричардсон исмли сериал актрисаси бўлган ҳомиладор аёл оиласида келишмовчиликлар сабабли эрининг номидан ичида рицин моддаси бўлган мактубларни Блумбергга, унинг ортидан Обамага юбориб, айбни эрига тўнкашга уринганлиги иддао этилмоқда.
Фақат “Эримдан шубҳам бор” деди
Техасда яшайдиган аёлнинг заҳарли мактублари хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан қўлга туширилганда полиция бўлимига бориб, бу борада эридан шубҳаси борлигини билдирган ва уйда ўтказилган тинтув натижасида мактубларни аёлнинг ўзи юборганлиги аниқланган.
10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган аёл мактубни юборганини бўйнига олганини, лекин буларни эрининг қистови билан қилганини айтган.
Ажрашиш учун судга берди
Полиция тарафидан ҳеч қандай айб қўйилмаган Натаниел Ричардсоннинг бу воқелардан кейин аёлидан ажрашиш учун судга ариза берганлиги маълум қилинди.
Натаниел Ричардсон билан икки йилдан оз муддат никоҳда бўлган аёлнинг бошқа турмушларидан 5 нафар фарзанди борлиги, “The Walking Dead” ва “The Vampire Diaries” номли сериалларда кичик ролларни ижро этганлиги қайд этилди.
Обама ва Блумбергга таҳдидли ёзувлар билан юборилган мактублар ўточар қуролларнинг тақиқланиши билан боғлиқ эди. Мактуб ичида оз миқдорда заҳарли рицин моддаси топилиб, бу бўйича тергов ишлари бошланганди.