- 2016-02-12
Австралия дунёда биринчи бўлиб, 16 ёшдан кичикларга ижтимоий тармоқни тақиқловчи қонун чиқарди.
Австралия парламенти 16 ёшдан кичик бўлганларга ижтимоий тармоқдан фойдаланишни чекловчи қонунни қабуллади.
Қонун ташаббускорларининг фикрича, ушбу қонун австралиялик болаларни ижтимоий тармоқдан келадиган зарарлардан ҳимоя қилади. Энди Австралияда ижтимоий тармоқдан фойдаланишни назорат қиладиган энг талабчан қонун кучга киради.
Австралия бош вазири Энтони Албанзе ҳукумат қарорини қуйидагича изоҳлади: “Биз буларни барча ота-оналар учун қиляпмиз. Уларни, худди мендек, интернетда болаларимизнинг хавфсизлиги жуда хавотирга солмоқда. Мен австралиялик оилалар ҳукумат улар ҳақида қайғураётганлигини билишини истайман.”
Қонун ижтимоий тармоқда ҳозиргача аккаунти бўлган болаларга тегишли бўлмайди. Лекин ижтимоий тармоқда 16 ёшга тўлмаганлар янгидан рўйхатдан ўтиши умумий бўлиб, бу борада ҳатто ота-онасининг рухсати бўлган тақдирда ҳам қонундан четга чиқа олмайди.
Шунга қарамай қонун бузганлик учун фойдаланувчиларнинг ўзлари ҳеч қандай жаримага тортилмайди. Ушбу қонун бажарилишини назорат қилишни ижтимоий тармоқлар амалга оширади. Улар мустақил ҳолда 16 ёшга тўлмаганларга тармоқни чеклашлари лозим. Ушбу қонунни бузганлик учун интернет платформаларга 30,4 миллион евро жарима белгиланади.
Шу билан бирга ижтимоий тармоқларга фойдаланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этишга мажбурлаш тақиқланади. Фойдаланувчиларнинг ёши замонавий технология ёрдамида аниқланади.
Ушбу қонун қабул қилинганидан 12 ой ўтгач кучга киради ва қайта кўриб чиқилиши мумкин.