Ислом наркотикдан ҳам хавфлими?!


  • 11 Февраль, 2017
  • 1108

Оламда Исломга нисбатан душманлик тобора шиддат билан ортиб бормоқда. Тадқиқотчиларга кўра, жаҳон матбуоти мусулмонларни жамиятга саратон (рак) ва наркотик моддалардан ҳам хавфли қилиб кўрсатишга уринмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳар куни минглаб исломга қарши хабарлар тарқалмоқда. Голливудда эса барча мусулмонлар истисносиз террорист сифатида тақдим қилинмоқда.

Ҳисобот натижаларини ўқишдан аввал келинг оламда бўлаётган воқеаларга бир назар ташлайлик. Бутун дунёда мусулмонларга қарши кўрсатилаётган босимларга эътибор берайлик.

Марказий Африка Республикасида ўн минглаб мусулмоннинг ибодат қилишлари қаътиян тақиқланмоқда. Улар ҳароба ҳолига келган ўз масжидларини таъмирлашга ҳам рухсат олиша олмаяпти. Устига, устак ўз ҳукуматлари ва чет эллик муассасалар томонидан христианликни қабул қилишга мажбур қилинмоқда. Қисқаси давлат ўз мусулмон халқи устида этник қирғинни амалга оширмоқда. Мьянмада давлат томонидан барча ватандошлик ҳақларидан маҳрум қилинган ва ҳали-ҳануз ҳаттоки ўз элининг граждани деган статус ҳам берилмаган минглаб араканлик мусулмон ҳар куни буддист босқинлари туфайли бошпаналаридан ажралмоқда.

Швейцарияда Европа Инсон Ҳуқуқлари судининг қарори билан мусулмон қиз-ўқувчиларнинг ўғил болалар олдида ечиниб, бир ҳовузга тушишлари мажбурий ҳолга келтирилди.

Францияда буркини (мусулмонча чўмилиш кийими) билан денгизда (!) чўмилишнинг тақиқланиши қанчалик адолатли?

АҚШда фақатгина арабча гапиргани учун ҳамманинг кўз олдида самолётдан тушириб юборилганларнинг айби нима?

Англияда таълим кўрсаткичлари бошқаларникидан юқори бўлса ҳам, яхши ишга умуман қабул қилинмайдиган мусулмон қизларни ёддан чиқарманг.

Исроил эса фаластинликларга қарши кўрсатаёган зулмларини кундан-кунга орттирмоқда.  

ДАИШ (ишид), Боко Харам ва Ал-Қоида каби террор ташкилотлари аслида мусулмонлар жонига қасд қилаётган бўлишига  қарамай, ғайридинлар бир овоздан уларни "Исломий террор" деб тақдим қилмоқда. Ушбу террор тўдалари содир қилаётган даҳшатли терактлари дастидан жаҳон ҳамжамияти мусулмонларга қарши қилинаётган ноҳақлик ва зулмларни кўриб кўрмаганга оляпти.

Мусулмонликнинг “террор”, “террорист”, “теракт” каби икки жаҳонда ёнма-ён келмаслиги керак бўлган сўзлар билан бирга тилга олинишидан ким масъул? Матбуотми? Ижтимоий тармоқларми? Кинофильмларми? Давлатларми?

Турли мавзулар ҳақида ўтказган тадқиқотлар натижасини чоп этган “416 Labs” сайти шу кунларда мана шу мавзуга тегишли бир ҳисоботни эълон қилди.

АҚШда нашр этиладиган “The New York Times” газетаси томонидан 1990-2014 йиллар оралиғида ёзма ва электрон шаклда нашр этган 2.6 миллион мақоласи кўриб чиқилган. Натижага кўра, ушбу ифлос газета 24 йил мобайнида Ислом ҳақида 57% салбий хабарлар нашр этган. Шу муддат ичида газетанинг саратон (рак) касаллиги ҳақида чоп этган салбий хабарлари 34%ни, наркотик моддалар ҳақидаги хабарлари эса, 47% ни ташкил қилган.   

Тадқиқотчилар гуруҳи аъзоси Усаид Сиддиқий “Ишни бошлаганимизда Исломнинг мақолалардаги ёмон кўрсатилган мавзулардан бири бўлишини билгандик. Лекин исломнинг аср вабоси саратондан ҳам хавфли қилиб кўрсатилиши бизни ҳайратга солди” деди.

Тадқиқотчилар бу кўрсаткичнинг 2013 йилга нисбатан 10 маротаба ортишини террор ташкилоти ДАИШга боғлаган.

2014 йили Ислом ҳақидаги "салбий ва нафтрат уйғотувчи" хабарлар 68%га кўпайган. 2009 йили бу кўрсаткич 35 %ни ташкил қилганди. Тадқиқотчиларга кўра “NYT” газетаси ўз олдига Исломни қоралашни асосий мақсад қилиб қўймаган бўлса-да оммавий нашрларнинг деярли барчаси мусулмонликни ёмонлаб кўрсатишга жону дилдан роўи мойил эканлиги ойдинлашган. Ғарбда ва жаҳонда исломофобиянинг кучайишида энг катта "хизматлар"дан бирини айнан мана ғарб матбуоти бажо келтирмоқда.

Шарқдаги чала-мусулмон давлат матбуотлари эса, деярли барча ахборотни ғарб матбуотидан "кўчириб олиши"ни назарда тутсак, уларнинг кимларга хизмат қилаётгани ҳам яққол кўринади.

Хўш, ижтимоий тармоқларда вазият қандай? Таҳлил марказининг фойдаланувчила бўлишаётган хабарлар устида ўтказган тадқиқоти бутун ҳақиқатларни очиб берди.

Бу маълумотга кўра, 2016 йил июль ойида бутун дунёда ҳар куни 7 мингта инглиз тилида исломофобик твитлар тарқатилган. Бу хабарларнинг деярли барчаси Исломга қарши нафрат уйғотувчи ва камситувчи йўналишда бўлган.

Оламнинг барча маданий давлатларида ўзга дин ва унинг вакилларини очиқча камситиш қонунбузарлик деб белгиланган! Лекин ушбу қонун моддаси Исломдан бошқа динларни назарда тутганлигини ҳам тахмин қилиш қийин эмас. Чунки, ҳисоботда ушбу "жиноий" хабарларни тарқатганларга қарши бирон чора кўрилганми деган сўровномага “Twitter” компаниясидан умуман жавоб келмаганлиги қайд этилган. Ислом душманлигини тарғибот қилувчи хабарларнинг сони асосан Франциядаги террор ҳужумларидан кейин кўпайиб кетганлиги билдирилган ҳисоботга кўра, жаҳонда энг кўп "исломофобик" хабарлар тарқатиладиган давлатлар Англия, Голландия, Франция ва Германия экан.

Зангори экранлардаги аҳвол ҳам ҳалигилардан ёмонроқ бўлмаса, яхши эмас. АҚШ собиқ президенти Джордж Буш маълум 11 сентябрь терроридан кейин ушбу жиноятни айнан Исломга тўнкариш мақсадида бир қатор кинолар суратга олинишига бош-қош бўлган эди. Энди, АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри Голливуд фильмларини суратга олган таниқли продюссерлар билан ўтган йили йиғилиш ўтказди. Керри, продюссерлардан ДАИШ ва бошқа террор ташкилотларини доимо Ислом билан боғлаб, анти ташвиқот уюштиришларини "илтимос қилди". Натижада террор ташкилотларига қарши суратга олинган фильмларда ДАИШни ёмонлаш бир томонда қолиб, кўпроқ мусулмонлар ёппасига ёмонланиб, исломофобия қўздирилгани ҳақида танқидлар кўп. Голливуд ва ғарб киносаноати маҳсулоти 900 фильм кўриб чиқилганда, улардан фақат 50 тасигина мусулмонларга нейтрал қарашда бўлгани аниқланган!

АҚШлик тадқиқодчи Жек Шахиннинг мана бу сўзлари ҳамма нарсага ойдинлик киритди десак адашмаймиз: “Голливуд фильмлари мусулмонларга нисбатан асло либерал-бетараф муносабатда бўлмай, барча мусулмонларни “террорист” сифатида тасвирлаб, экранларга узатмоқда...”

Бир неча академик, Ғарбдаги оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ёки фильмларда “Ўнлаб мусулмон давлатларда наҳотки санъат, таълим яъни инсониятга фойдали ҳеч бир саъи-ҳаракатлар йўқ. Нега булар кўринмайди?” деган саволни қўйган.

Бу борада давлатларнинг ҳеч айби йўқми? Раҳбарлар, ҳукумат бошчилари ўз мусулмон гражданлари шаънини ҳимоя қилиш учун бирон бир чиқиш қилганми?

Бутун жаҳон ғаразгўйларининг мусулмонларга қарши уюштираётган туҳмат ва босимларига қарши халқаро аренада норозилигини баралла айтаётган ёлғиз давлатнинг Туркия эканлиги ҳам вазиятнинг нақадар аянчли эканлигидан дарак беради. Балки, охирги йилларда ислом оламида Туркияга бўлган ҳурмат-севги ва қизиқишнинг ўта юқори савияларга чиқишининг энг катта сабабларидан бири ҳам шу бўлар?!


Бошқа мақолалар