- 2017-10-18
Ироқ ҳукумати террористик ташкилот ДАИШ (Қозоғистонда тақиқланган террористик ташкилот) қўлидаги Мусул шаҳрини ўз назоратига олиш учун 2014 йил июнь ойидан сўнгра илк бор минтақага 4500 аскардан иборат қўшин киритди.
Ироқ армиясига қарашли оғир артиллерия билан қуролланган 4 бригададан ташкил топгн 4500 аскар Мусул шаҳри марказидан 60 километр узоқликдаги Пешмерге кучларининг назоратидаги Маҳмур шаҳарчасидаги “Нинова ҳамкор операциялар қўмондонлиги” базасига жойлашди.
База қўмондони Нажим Жубурий берган интервьюсида анча вақтдан бери ДАИШ қўлидаги Мусулни қайтариб олиш учун Ироқ армиясидаги аскарларнинг Маҳмурга сафарбар этилаётганини маълум қилиб “Кучларимизнинг бу шаҳарга энг яқин масофада жойлашишини истадик. Бу ерга тўпланган кучлар жуда яхши таҳсил олиб, қуроллантирди. Бир соатдан кейин Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодийдан келадиган буйруқни кутамиз” деди.
Ироқ армияси сифатида душманларини ҳеч қачон кичик деб билмасликларини ифода этган Жубурий “Ҳамма шуни яхши билиши керакки, ДАИШнинг Ироқдаги сўнгги қаъласи Мусулдир. Халқимизнинг дастаги биз билан” деб гапирди.
Мусулнинг қайтариб олиниши учун халқаро коалиция кучларининг ҳар тарафлама дастаги бўлаётганлигини таъкидлаган Жубурий “Террористларнинг қўлидаги шаҳарни қайтариб олиш учун янада кўп ёрдам беришади. халқаро коалиция кучлари бошқа операцияларга кўра, бунга кўпроқ дастак беришади” деди.
Мусулни қайтариб олиш учун Маҳмурга сафарбар қилинган 4 бригаданинг Бағдод, Анбор ва Салоҳиддиндан келгани маълум бўлди. Керкук устидан минтақага киритилган ироқлик аскарлар ҳарбий базага Пешмерге орқали ўтди. Ироқ армиясининг Маҳмурга юборган ҳарбий конвойда кўплаб зирҳли автомобиллар ҳам ўрин олган.