Грецияда давлат телевидениеси ёпилди


  • 12 Июнь, 2013
  • 1191

Иқтисодий кризисга учраган Грецияда таркибида кўплаган телевизион ва радио каналлари бўлган давлатга оид ERT TVнинг эфирини тўхтатганлиги маълум қилинди.

Греция ҳукумати матбуот котиби Симос Кедикоглу ERT TV канали орқали берган баёнотида бугундан эътиборан ушбу муассасадаги бутун канал ва радиоларнинг бекилишини, яқин вақтда давлатга оид бўлмаган янги бир муассаса иш бошлашини қайд этди. Бутун ходимларнинг суғурталарини олишини билдирган котиб янги ишга тушадиган муассасада анча кам киши ишлашини айтди. Кедикоглу бироз аввал Бош вазир Антонис Самарас билан кўришиб, бу борада қонун лойиҳаси расмий газетада эълон қилинганди. 


Бошқа мақолалар