- 2015-02-10
Шимолий Корея ўлкага ядро хавфи туғилган тақдирда ядро қуроли билан жавоб бериш ҳақида қонун қабул қилди.
Корея давлат агентлиги “ЦТАК” хабар беришича, Шимолий Кореянинг бир палатали парламенти ташқи ҳужумларга жавоб тариқасида ядро қуроли билан ҳужум қилиш ҳақида қонун қабул қилди.
Шимолий Корея бошчиси Ким Чен Ин Пхеньянда парламентдаги чиқишида ўлканинг ядро статуси белгиланганлигини ва энди ўлкани денуклеаризация қилиш бўйича мунозараларнинг маъносиз эканлигини билдирди.
Ким Чен Ин “Майли улар бизга 100 кун, 1000 кун, 10 йил ёки 100 йил муддатга санкция қўйсин. Ҳозирги кунда дуч келаётган вақтинча қийинчиликларни енгиллатиш учун ўлкамиз ва халқимиз хавфсизлигини мудофаа қилиш ҳуқуқидан асло воз кечмаймиз” деб гапирди.
Қабул қилинган ҳужжатга кўра, Шмолий Корея қуйидаги ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиш мумкин:
Шимолий Кореяга ядро ёки оммавий қирғин қуроли билан ҳужум қилинганида ёхуд шундай хавф аниқ бўлган тақдирда;
Давлат бошчисига ва ядро кучлари қўмондонлигига ҳужум бўлган тақдирда;
Ўлканинг стратегик объектларига ҳужум бўлган тақдирда.
Ким Чен Ин Жанубий Кореяни ҳарбий потенциалини ошириш режаси ва АҚШ билан бирга йирик ҳарбий амалиёт ўтказиш режалари учун танқид қилди. КХДР бошчиси бундай режаларни “хавфли ва вазиятни таранглаштирувчи” деб атади.