Ахлатдан чиққан “Emmy” соврини


  • 25 Ноябрь, 2013
  • 1048

Америкада 40 ёшли қурувчи Исмоил Сакик ахлатдан Америка TV академияси тарафидан энг яхши сериаллар тақдирланадиган “Emmy” соврини ҳайкалчасини топиб олди. Исмоил топилмасини оддий бир ҳайкалча деб ўйлаган. Бир неча ҳафтадан кейин телевизорда “Emmy” совринлари ҳақидаги кўрсатувни томоша қилиб ўтирган Сакик топилмасининг айнан ўша совринлардан бири эканлигини билиб қолган. Совринни эгасига қайтариш пайида бўлган Сакикка ҳайкалчада унинг соҳиби ҳақида ҳеч қандай маълумотнинг йўқлиги панд бермоқда. “Emmy” совринлари ташкилотчилари топиб олинган ҳайкалчанинг ҳақиқий эканлигини тасдиқладилар. Ушбу совриннинг 50-йилларда берилгани тахмин қилинмоқда. “Emmy” совриндорлари ҳайкалчани ким ошди савдода ёки бошқа тарзда сотиш ҳуқуқларига эга эмас. Агар соврин эгаси ундан бош тортса, ҳайкалчани академияга қайтариб беришга мажбур. “Emmy” совринлари 65 йилдан бери анъанавий тарзда киноусталарига Лос-Анжелесда берилиб келмоқда. 


Бошқа мақолалар