Саудиянинг Миср тўнтаришчиларини дастаклаш сабаби


  • 10 Июль, 2013
  • 1281

Ваҳҳобийлар Мисрда ҳарбий тўнтаришга кўмаклашди. Сауднинг Мурсий ҳокимият тепасига келмаслиги учун юборган ҳужжати ошкор бўлди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги тарафидан Мисрдаги салафий партияси вакилларига ва Сауд элчихонасига юборган ҳужжатда сайловларда хусусан “Мусулмон биродарлар” ва Мурсий сайланмаслиги исталмоқда.

Қуйида ушбу ҳужжатнинг таржимаси келтирилган:

05.15.2012 махфий

Саудия Арабистони қироллиги

Ташқи ишлар вазирлиги

Мавзу: Миср сайловлари

Аннотация: Қиролнинг истаги билан сиздан бутун кучингизни кўрсатиб, Муҳаммад Мурсийнинг сайланмаслигини таъминлаш. Чунки “Мусулмон биродарлар” биз учун ҳақиқий таҳлика. Уларнинг ҳокиият тепасига келишларини истамаймиз. Агар тадбир олмасак араб дунёси ва ислом дунёси лидерлигини қўлдан бериб қўямиз. Шунинг учун ҳар турли йўллардан фойдаланиб, уларнинг сайланиши олдини олиш керак.

Сиздан илтимосимиз сайлов билан боғлиқ ҳисоботларни жуда махфийлик билан бизга юборишингиздир.

Саудия Арабистон ташқи ишлар вазирлиги

 

Бошқа тарафдан Саудиядаги олимлардан Мурсийга дастак келди.

Саудия Арабистондан 1700 нафар зиёли имзо йиғиб, Мисрда Муҳаммад Мурсийнинг вазифасидан олинишига қарши эканликларини билдирдилар.

Мисрда генерал Сиссий тарафидан ташкил этилган ҳарбий тўнтаришга биринчи бўлиб хушомадгўйлик қилган қабила давлати Саудия Арабистондан бўлганди. Қирол Абдуллоҳ бин Абдулазиз Мудофаа вазири Сиссий ва вақтинчалик президент Мансурга табрик мактуби юборди. Саудиялик зиёлилар эса Мурсий тарафдорларини дастаклаб, тинч намойишларга рухсат беришни талаб қилдилар.

Бунга имзо чекканлар орасида доктор Сууд Абдуллоҳ Ал-Фанисан, доктор холид бин Абдурахмон Ал-Ажимий, доктор Муҳсин бин Ҳусайн Ал-Аважий, доктор Авзулқарний, доктор Аҳмад бин Рашид бин Саид каби исмлар бор.

Саудиялик зиёлиларнинг Миср халқини қўллаб-қувватлаш учун имзо тўплаган баёномада саккиз модда бор. Улар қуйида келтирилган:

- Бутун дунёнинг кўзи олдида одил сайлов қоидаларига мос равишда сайланган Муҳаммад Мурсийнинг раҳбарлиги қонуний эканлиги, шунинг учун ҳукумат аввалгидек қолиши ва Миср халқининг қонуний ва ҳуқуқий лидери сайловига ҳурмат қўрсатилиши керак;

- Қон тўкилмаслиги учун керакли тадбирлар олиш ва кеча юз берган қатлиом айбланиши керак.

- Миср халқининг ички ва ташқи ишларида ҳеч кимга қарам эмаслиги принципига кўра ҳаркат қилиш лозим. Минтақавий ва миллатларароси тўқнашувлар рад этилиши керак.

- Намойишчилар тортиб олинган қонунийликни қайтариб олиш учун норозилик акцияларига чиқиши ва бутун провакацияларга қарши осойишта қолиб, тинч намойишларида давом этишлари лозим.

- Халқнинг иқтидорини тортиб олган қўзғолончилар барчага ҳақини қайтариб беришга доир курашда Миср халқини қўллаб-қувватлаймиз.

- Халқаро ҳамжамиятлар Миср воқеасининг ҳарбий тўнтариш эканлигини эътироф этишга чақирамиз.

- Ҳокимият тепасига келган кишиларнинг ОАВнинг оғзини бекитиб, ҳақиқатни яширишларини танқид қиламиз. ОАВ вазифасини бажаришини таъминлаш ҳамда ёлғон-уйдирма хабарлар тарқатилишининг олдини олиш лозим.

- Канон вилоятидаги биродарларимизга тортиб олинган ҳуқуқлари қайта тиклангунча сабру сабот тилаймиз. Мусо (алайҳиссалом)нинг Фиравнга қарши чиққанида Миср халқига қилган насиҳатини ёдингизга соламиз: “Мусо қавмига “Аллоҳдан ёрдам сўранг ва сабр этинг. Шубҳасиз ер юзи Аллоҳникидир. Унга қулларидан истаганини меросчи қилади. Натижа Аллоҳга қарши чиқишдан сақланганларникидир.” деди.” (Аъроф, 128)


Бошқа мақолалар